Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Равшан Эрматов Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 28 февраль куни таниқли футбол ҳаками Равшан Эрматов Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюрди. ФИФА рефериси ташриф чоғида Институтда таҳсил олаётган талабаларга танлаган касбига муҳаббат қўйиш, унга профессионалларча ёндошиш ҳамда муваффақиятга эришиш сирлари билан бўлишди.

Суҳбат давомида Р.Эрматов шунингдек, муваффақиятга эришишда инсоний фазилатларнинг ўрни катта экани, камтарлик, сидқидилдан меҳнат қилиш, танлаган касбида ҳалоллик билан фаолият юритиш ва қийин вазиятларда ҳам меҳнат қилишдан ҳеч қачон қочмаслик муҳимлиги ҳақида жонли мисоллар билан гапириб ўтди.

Суҳбатнинг иккинчи қисми талабалар билан савол-жавоб шаклида давом этди. Унда талабалар табиийки, терма жамоамизнинг суст ўйин кўрсатаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилишди. Эътиборли томони, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бу каби саволлар тўғри манзилга берилса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб, унинг ўзи ҳам Ўзбекистон терма жамоасини тезроқ мундиалда иштирок этишидан умидвор эканини яширмади.

Тадбир сўнгида Равшан Эрматов талабаларга ўзининг эсдалик совғалари сифатида — сариқ ва қизил карточкалари бера туриб, “Ўқишда ва ҳаётда қоида бузмаслигингиз лозимлигини эслатиб туриши учун”, — дейиши, унинг ҳазилкаш ва самимий инсонлигидан далолат берди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:42, 01.03.2019.
Ўқилди: 2153 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.