Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Райевац: «Мен қўқонликлар олдида қарздорман» (интервью)

Баҳо:
+ | -

Сайтимизнинг бугунги меҳмони — «Локомотив» клуби уйинчиси Филипп Райевац. Осиё чемпионлар лигаси доирасида "Ал-Ваҳда"га қарши ўйиндан сўнг сербиялик футболчидан интервью олдик.

— Ғалабалар муборак бўлсин!

— Раҳмат, ўзингизга ҳам.

— Учрашув ҳақида нима дея оласиз?

— Биринчи бўлимда бирин-кетин вазиятларни йўққа чиқардик, оқибатда рақиб ўзига келиб олди ва қаттиқ қаршилик кўрсатди.

— Иккинчи бўлимда «Локомотив»  жарима майдончасида баҳсли ҳолат юзага келди. Тўғрисини айтганда, пенальти йўқ эдими?

- (кулади) Тўғриси айтсам, 50/50 вазият эди. Бу — футбол. Баъзида 100 фоизлик пенальтилар берилмаса, баъзида контакт бўлмаган бўлса ҳам берилади. Қўйинг, ҳакамларнинг ишига аралашмай қўя қолай

— «Локо»да янгисиз. Клубнинг ички муҳити қандай?

— Ажойиб! Бу ерда ҳамма аҳил ва иноқ экан. Мени яхши кутиб олишди. Ўйлаганимданда тез киришиб кетдим.

— Мана Қосимов ва Фёдоров қўл остида ҳаракат қилдингиз. Бу икки мураббийнинг услублариўхшашми?

— Йўқ. Уларнинг услублари тамомила икки хил. Қосимов майдон марказидан ҳужумга ўтишни ва ҳужумчиларнинг марказга яқин ўйнашини талаб қилади. Фёдоров эса ҳужумнинг қанотлардан уюштирилишини ва орқароқдан ҳужумга чиқишни талаб қилади.

— Суперкубокда ҳам, бу учрашувда ҳам захирадан майдонга тушдингиз. Шу кетишда захира ўйинчиси бўлиб қолишдан қўрқмайсизми?

— (кулади) Тўғриси, бу ерга иккинчи бўлишга келмаганман. Албатта, асосий таркиб ўйинчиси бўлиш учун ҳаракат қиламан.

— Юртимизда мана 3 йилдан бери фаолият олиб боряпсиз. Сизнингча, Ўзбекистондаги энг кучли футболчи ким?

— (ўйланиб) Марат Бикмаевни ҳурмат қиламан, аммо менимча Сиддиқов энг кучли ва иқтидорлиси бўлса керак. Мен унга ўхшаш ўйинни ўқий оладиган футболчини аввал кўрмаганман.

— Янги клубингизда кимнинг ўйинлари сизни ҳайрон қолдирди?

— Ростини айтаман, Жамани (Жамшид Искандеров) «Пахтакор» сафидаги ўйинлари орқали яхши танирдим, лекин унинг бу бу қадар техникаси зўр эканлигини машғулотларда кўрдим. Ўйлашимча, «Пахтакор» унга имконият бермагани учун ўзини кўрсата олмаган. Бизнинг жамоада Жаманинг ўйинлари очилиб боришига ишонаман.

— «Қўқон 1912» клуби шарафини ҳимоя қилгансиз. Биламиз, у ерда Суперлига ўйинлари чоғида мухлислар ажойиб атмосферани ҳосил қилишади. Тошкент клубларида фан-клуб аъзоларини ҳисобга олмаса, деярли стадионлар ўйин чоғида бўш бўлади. Шу омил футболчиларга қандай таъсир қилади?

— Гапингиз тўғри. Мен қўқонлик мухлисларга ўхшаб жамоасини олдинга бошлайдиган фанатларни бошқа кўрмадим. У шаҳар ва клуб менинг юрагимда абадий қолади. У ерда Нёма ака (Нўъмон Ҳасанов) менинг ўсишим учун катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Мени қўқонликлар олдида қарздорман. Улар менга ишонч, меҳр, эътибор, умумий қилиб айтганда, ҳамма нарса беришди. Клубдан кетганимда мендан хафа бўлганлар ҳам бўлди. Ўйлашимча, пойтахт клубларидан қўнғироқ бўлса, нафақат, мен балки ҳамма футболчилар йўқ дея олмасалар керак.

— Самимий суҳбат учун раҳмат. Мухлисларга айтадиган сўзларингиз бўлса, марҳамат!

— Ҳамма мухлисларимизга менинг саломимни етказинг! Бизларга доим ишонишда давом этишсин.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:04, 04.03.2019.
Ўқилди: 3962 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.