Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Осиё чемпионлар лигаси-2019: Энг, энг, энг…

Баҳо:
+1 | -

Кеча Осиё|Австралия футболининг клуб миқёсидаги бош турнири - ОЧЛнинг навбатдаги мавсуми гуруҳ босқичига старт берилди.

Ўйлаймизки, турнирга тегишли рекордлар ва фактлар кўпчиликни алоҳида қизиқтиради, албатта. Шуни назарда тутиб, бир қатор маълумотлар билан таништиришни лозим топдик. Умуман, ОЧЛ рекорд­лари ва кўрсаткичлари борасидаги изланишларни бутун мавсум давомида тўхтатмаймиз. Демак, дастлаб диққатни умумий кўрсаткичларга бурамиз.

Футболчилар нархи

Германиянинг www.transfermarkt.de сайти маълумотлари асосида чиқарилган ҳисоб-китобга қараганда, ОЧЛ-2019 учун «заявка» қилинган футболчилар трансферининг умумий баҳоси 747,45 млн. фунтга тенг. Охирги 2 мавсум кўрсаткичи бундан анча паст бўлганини айтиш ўринли: 2018 йил - 531,54 млн. фунт ва 2017 йил - 405,9 млн. фунт. Хуллас, янги мавсум иштирокчилари қаторида араб дунёсининг бой клублари кўпроқ эканлиги футболчиларнинг умумий баҳсида ҳам яққол сезилди. Яна бир томони, ОЧЛ-2019да қатнашувчи футболчилардан 130 нафарининг трансфер нархи 1 млн. фунтдан баланд (ўтган мавсум бундай ўйинчилар 101 нафар эди). Алоҳида айтиш керак, шу 130 нафар қимматбаҳо футболчидан 4 нафари «Пахтакор» ва 2 нафари «Локомотив» вакили ҳисобланади.

Амплуалар бўйича ол, «Ал-Иттиҳод» (Жидда) вакили Марсело Грохе ОЧЛнинг энг қимматбаҳо дарвозабонидир - 3,6 млн. фунт. Дейлик, «Пахтакор» кипери Элдор Суюновгақўйилган нарх - 0,72 млн. фунт. Ҳимоячилар орасида «Ал-Дуҳайл» аъзоси Медҳи Бенатия 1-ўринда(13,5 млн. фунт), бразилиялик Паулиньо («Гуанжоу Эвергранд») эса 34,2 млн. фунтга тенг баҳо билан ярим ҳимоячилар орасида яққол ажралиб турибди. Ҳужумчиларга келсак, Седрик Бакамбу (19,8 млн. фунт) мутлақ пешқадам.

Бош мураббийлар рейтинги

ОЧЛ-2019 иштирокчилари бош мураббийлари орасида катта тажриба эгалари кўп. Улар орасида ҳозирги клублари барқарор ишлаётган мутахассислар ҳам бор, албатта. Мисол учун, австралиялик Кевин Мускат «Мельбурн Виктори»ни деярли 4,5 йилдан буён бошқармоқда.

Ҳакамлар масаласи

Диққат қилинг, ОЧЛ ўйинларини бошқариш бобида икки ҳамюртимиз - Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко олдинда. Айни пайт, яъни ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичига қадар Эрматов нақ 50та ўйинда ҳакамлик қилган. Коваленко ҳисобида эса 42та ўйин бор.

 Клуб тарбияланувчилари

Кўпчиликка сир эмас, Ж.Корея, Япония ва Ўзбекистон клубларида маҳаллий тарбияланувчилар (жамоа академиясидан чиққан футболчилар)га эътибор катта. Ҳар ҳолда, шу 3та мамлакат жамоаларида футболчилар кучлироқ чемпионатга йўл олишдан олдин айнан ОЧЛда ўзларини кўрсатишга уринишади ва буни уддалашади ҳам. Мисол учун, биздан «Пахтакор» ОЧЛ-2019 учун «заявка» қилинган ўз тарбияланувчилари кўплиги билан бемалол мақтаниши мумкин.

Ўйин интизоми

ОЧЛ-2016 ғолиби ва 2017 йили дисквалификация туфайли турнирда иштирок этмаган  «Чонбук Хюндай Моторс» сариқ ва қизил карточкалар сони бўйича «пеш­қадам»ликни «Ал-Ҳилол»га бериб қўйди. Ар-Риёд клуби ҳисобида жами 154та сариқ ва 9та қизил карточка бор. Чемпионатимиз вакиллари - «Бунёдкор» ва «Пахтакор» «кучли 15талик»да. «Локомотив» эса 52та сариқ ва 1та қизил карточка билан 39-ўринда.

Энг ёш футболчилар

Турнирда майдонга тушган энг ёш футболчи - «Сеонг­нам Ильва Чунма» ҳужумчиси Мин Хо Ким. У 2007 йилнинг 18 апрелида «Урава Редс»га қарши кечган сафар ўйинида майдонга тушганида, атиги 15 ёш 9 ой 26 кунлик эди. Бу борадаги иккинчи натижа «Аделаида Юнайтед» ҳужумчиси Тибой Камарага тегишли (2012 йилнинг 18 апрель куни «Поханг Стилерс» билан баҳсда 15 ёшу 11 ойлигида ҳаракатланган. Ҳамюртларимиз орасида энг ёш дебютант Темур Ҳакимов бўлиб, у 2012 йилнинг  2 май куни 17 ёш 8 ой 9 кунлигида  «Пахтакор» - «Ал-Иттиҳод» учрашувида майдонга тушган (турнир тарихидаги 16-натижа).

 

Энг ёши катта футболчилар

ОЧЛ ўйинида иштирок этган энг «қари» футболчи - «Чонбук Хюндай» дарвозабони Чой Сунг. Корейс кипери бу рекордни 2014 йилнинг 18 мартида «Гуанжоу Эвергранд»га қарши кечган сафар учрашувида ўрнатган - 42 ёш 11 ой 13 кунлик. Дарвоқе, 2018 йили «Ал-Дуҳайл» ярим ҳимоячиси Абдулраҳмон Фаҳмий 40 ёш 8 ой 4 кунлигида майдонга тушиб, «қария»лар рейтингида 3-ўринга кўтарилди. Ҳамюртимиз Павел Бугало бу рўйхатнинг 8-қаторида турибди. У 2014 йилнинг 19 март куни «Фулад» билан баҳсда «Бунёдкор» дарвозасини қўриқлаганида 39 ёш 6 ой 26 кунлик эди. ОЧЛнинг энг «қари» 20 нафар иштирокчиси орасида яна бир ҳамюртимиз бор Виктор Карпенко («Бунёдкор») - 38 ёш 7 ой 27 кунлик (17-ўрин).

 

Энг ёш таркиб

2011 йилнинг 11 май куни Равшан Ҳайдаров «Пахтакор» - «Ал-Садд» баҳсида ОЧЛ тарихидаги энг ёш бошланғич таркибга таянганди. Ўшанда майдонга тушган «пахтакорчилар»нинг ўртача ёши 21,8га тенг бўлганди: Никита Рибкин (19 ёш), Мурод Холмуҳаммедов (20 ёш), Акбар Исматуллаев (20 ёш), Илҳом Суюнов (27 ёш), Акмал Холмуродов (22 ёш), Владимир Козак (17 ёш), Станислав Андреев (23 ёш), Санъат Шихов (21 ёш), Алишер Азизов (21 ёш), Душан Савич (25 ёш), Темурхўжа Абдухолиқов (19 ёш). Захирада қолганларнинг ўртача ёши эса 20,8ни ташкил қилганди. Умуман олганда, ОЧЛ тарихида майдонга тушган энг ёш 10та таркибдан нақ 5таси «Пахтакор»га тегишли. Дейлик, «шерлар» 2011 йилнинг ўзида 3та ўйинда ўта ёш таркиб ҳосил қилишган. 2017 йилнинг 24 апрелида «Бунёдкор» - «Ал-Аҳли» (С.Арабистони) баҳсида эса Сергей Лушан бошланғич таркибни ўртача ёши 22,4га тенг футболчилардан тузганди. Бу турнир тарихидаги 4-кўрсаткичдир.

 

Энг «Қари» таркиб

2018 йил 13 февраль. «Тянжин Куанжин» - «Китчи» ўйини. Гонконг клуби бош мураббийи Чи Квонг Чу шу куни майдонга ўртача ёши 33,1га тенг футболчиларни туширди. «Китчи»нинг бошланғич таркибидан хусусан, 38 ёшли Диего Форлан ҳам жой олганди. Хуллас, 2014 йилнинг 2 апрель куни «Ал-Жазира» - «Истиқлол» ўйинида форс жамоаси устози Амир Галенои томонидан ўрнатилган олдинги рекорд (31,6 ёш) деярли 4 йилдан кейин янгиланганди.

 

«ҚуруҚ» ўйинлар

Дарвозабонлар маҳорати уларнинг «қуруқ» ўйинлари сони билан ҳам ўлчанади. ОЧЛ тарихида бу борадаги энг яхши кўрсаткич Хва Йонг Шин («Поханг Стилерс», «Сувон Самсунг Блюуингз»)га тегишли - у жами 52та ўйин (саралаш босқичлари ҳам инобатга олинган)дан 22тасида  ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаган. Женг Ченг («Хенан Жианье», «Гуанжоу Эвергранд») ҳисобида эса 21та «қуруқ» ўйин бор (жами 62та ўйин). «Истиқлол» кипери Меҳди Раҳматининг статистикаси ҳам чакки эмас: 54та ўйиндан 20таси «қуруқ». 4-ўринда бораётган Игнатий Нестеров 52та ўйиннинг 17тасида рақибларнинг гол уришларига йўл қўймаган.

 

 

ОЧЛ-2019: энг Қимматбаҳо футболчилар

 

Т|р. Футболчи (мамлакати)  Амп.       Ёши   Клуби                          Баҳоси

                                                                                                        (млн. фунт)

1.    Паулиньо (Бразилия)     Яр. ҳим.  30      «Гуанжоу Эвергранд»  34,2

2.    Оскар (Бразилия)           Яр. ҳим.  27      «Шанхай СИПГ»           25,2

3.    Талиска (Бразилия)        Яр. ҳим.  25      «Гуанжоу Эвергранд»  22,5

4.    Седрик Бакамбу (Конго ДР)          Ҳуж.  27                                «Пекин Гуоан»   19,8

5.    Халк (Бразилия)             Яр. ҳим.  32      «Шанхай СИПГ»           18,0

6.    Шоя Накашима (Япония) Яр. ҳим.  24      «Ал-Дуҳайл»                16,2

7.    Маруан Феллайни (Бельгия)         Яр. ҳим.                                31          «Шандонг Луненг»       13,5

8.    Меҳди Бенатия (Марокаш)            Ҳим.  31                                «Ал-Дуҳайл»     13,5

9.    Аҳмад Мусо (Нигерия)   Ҳуж.       26      «Ал-Наср (С.Арабистони)          13,5

10.  Ренато Аугусто (Бразилия)           Яр. ҳим.                                31          «Пекин Гуоан» 12,6

11.       Жулиано (Бразилия)    Яр. ҳим.           28        «Ал-Наср» (С.Арабистони)      11,25

 

ОЧЛ-2019: ўз клубларида камида 2 йилдан буён ишлаётган

бош мураббийлар

 

Мураббий                   Фуқаролиги    Клуби                        Ёши   Муддат

Кевин Мускат              Австралия      «Мельбурн Виктори»          45 5 йил 4 ой

Бранко Иванкович       Хорватия        «Персеполис»           64      3 йил 10 ой

Жезуальдо Феррейра Португалия     «Ал-Садд»                 72      3 йил 3 ой

Ким Жонг Бу               Ж.Корея         «Кённам»                   54      3 йил 3 ой

Ким До Хун                 Ж.Корея         «Ульсан Хюндай»      48      2 йил 3 ой

Тору Оники      Япония «Кавасаки Фронтале»  44        2 йил 1 ой

 

ОЧЛ: энг кўп ўйин бошҚарган 11 нафар рефери статистикаси

 

Ҳакам                         Фуқаролиги   Ёши    Сар.    Қиз.  Пен.   Ўйин

Равшан Эрматов        Ўзбекистон     41       174     14      3         50

Валентин Коваленко  Ўзбекистон     43       107     5       10       42

Наваф Шукруллоҳ      Баҳрайн         42       163     4       6         42

Алиризо Фағони          Эрон              40       140     3       10       37

Ким Донг Жин             Ж.Корея         45       138     3       8         32

Бенжамин Уильямс     Австралия      41       116     8       9         31

Абдуллоҳ ал Ҳилолий                      Уммон 48       95      5         7      29

Али Абдулнабий         Баҳрайн         47       107     5       3         27

Рюжи Сато                  Япония           41       102     3       4         26

Абдулраҳмон Абду     Қатар             46       83       1       3         25

Ким Жонг Хеок            Ж.Корея          35        81        4          5          25

 

ОЧЛ-2019: тарбияланувчилар сони бўйича рейтинг (манба: www.transfermarkt.co.uk)

 

Клуб                        Тар. сони           Ўйин  Гол         Умумий

                                                                    нархи (фунт)

«Пахтакор»                  15        79       11      6,17млн.

«Зоб-Оҳан                   11        51       4        1,15млн.

«Бурирам Юнайтед»    11        26       1        923 минг

«Кашима Антлерс»      9          88       12      5,02 млн.

«Урава Редс»              7          0         0        1,44 млн.

«Пекин Гуоан»             7          36       2        1,42 млн.

«Чонбук Хюндай»        7          5         0        720 минг

«Санфречче Хиросима»          6         20      1 1,98 млн.

«Ал-Аҳли» (С.Арабистони)      6         76      8 2,57 млн.

«Истиқлол»                 6          62       3        1,26 млн.

«Тэгу»                          6          0         0        293 минг

«Ал-Ваҳда»                 5          45       2        945 минг

«Кённам»                     5          0         0        248 минг

«Ульсан Хюндай»        4          7         1        630 минг

«Локомотив»               4          0         0        720 минг

«Кавасаки Фронтале»  3          0         0        135 минг

«Персеполис»             2          0         0        135 минг

«Шандонг Луненг»       2          0         0        23 минг

«Ал-Васл»                   2          3         0        -

«Гуанжоу Эвергранд» 1          0          0          90 минг

 

ОЧЛ: энг кўп сариҚ ва Қизил карточка олган клублар

 

Т|р.  Клуб                                 Сариқ|

                                                 қизил кар. Очко

1.     «Ал-Ҳилол»                      154|9          189

2.     «Чонбук Моторс»             163|6          185

3.     «Ал-Айн»                          115|10        159

4.     «Ал-Жазира»                    120|6          148

5.     «Гуанжоу Эвергранд»       116|4          136

6.     «Ал-Аҳли» (С.Арабистони)                 108|6        134

7.     «Бунёдкор»                      109|5          128

8.     «Ал-Дуҳайл»                     99|6            121

9.     «Пекин Гуоан»                  72|11          119

10.    «Истиқлол»                       99|4            113

11.    «Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони)            93|4          111

12.    «Ал-Садд»                        88|6            110

13.    «Пахтакор»                       79|7            110

Изоҳ: сариқ карточка - 1 очко; иккинчи сариқ|қизил карточка - 3 очко; тўғридан-тўғри қизил карточка - 5 очко.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:43, 06.03.2019.
Ўқилди: 10653 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.