Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

CAFA ОФК президентлиги учун сайловда Шайх Салмон номзодини қўллаб қувватлайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Марказий Осиё футбол ассоциацияси 2019 йил 6 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган ОФК Конгрессидаги сайловда Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

Марказий Осиё футбол ассоциацияси таркибига кирувчи Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари бугун 22 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган  CAFA конгрессида Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзодини ёқлаб овоз беришди. 

"6 апрель куни 47 та федерация Осиё Футбол Конфедерациясининг янги президентини сайлаш учун овоз бериш жараёнида иштирок этади. Ушбу сайловлардаги номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқиб, бугунги кунда Осиё футболини нурли келажак сари илдам етаклайдиган муносиб номзод – Шайх Салмон бин Иброҳим ол-Халифа, деган хулосага келдик, - деди CAFA президенти Умид Аҳмаджонов. 

- Бу киши футбол бошқарувига пастки бўғиндан келганлиги учун ҳам  футбол ривожи учун зарур бўлган ислоҳотларни яхши билади. Аввалига ўз мамлакати Баҳрайн Футбол Федерацияси, кейинчалик Осиё Футбол Конфедерацияси, қолаверса, ФИФАнинг биринчи вице-президенти сифатида ҳам жуда катта ислоҳотларни амалга оширди. 

Бугун Шайх Салмоннинг 6 йиллик фаолиятига тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, чунки барчангиз унинг фаолиятини 2013 йилдан бери кузатиб келаяпсиз. Шулардан келиб чиқиб, Марказий Осиё футбол ассоциацияси аъзолари Шайх Салмон 2019-2023 йиллар давомида ҳам Осиё футбол Конфедерацияси президенти сифатида ўз ишини давом эттиришини бир овоздан маъқуллашларини маълум қилишади”. 

Маълумот учун, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2013 йил май ойида ОФК президенти этиб сайланганди. У ўтган йил сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган ОФК Ижроия Қўмитаси йиғилишида навбатдаги ОФК президентлиги учун сайловда яна ўз номзодини қўйишини эълон қилганди.









Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:50, 22.03.2019.
Ўқилди: 2409 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.