24-28 март кунлари Фарғонада спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
2002-2003 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсда Республикамизнинг турли вилоятларидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада ҳам юнон-рум, ҳам эркин кураш бўйича кечган жамоавий беллашувда бухоролик кураш усталарига тенг келадигани топилмади. Классик курашда мезбон жамоа кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, андижонлик эркин курашчилар финалда бухоролик полвонларга имкониятни бой беришди. Батафсил:
Юнон-рум кураши:
1-ўрин: Бухоро вилояти
2 место: Фарғона вилояти
3 место: Тошкент вилояти
Эркин кураш:
1-ўрин: Бухоро вилояти
2-ўрин: Андижон вилояти
3-ўрин: Навоий вилояти