Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Ванфоре Кофу» клуби Самарқанд болалар академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни янада оммавийлаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.   Жумладан, Япониянинг “Ванфоре Кофу” футбол клуби мамлакатимизнинг бир қатор болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтгандик.    Кеча Самарқандда япониялик футболчилар вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув ҳақиқий байрамона тарзда ташкил қилинди. Ўйин олдидан Япония клуби мураббийларига зарбоф чопон кийдирилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.    Учрашув шиддатли ва курашларга бой тарзда ташкил қилинди. Биринчи бўлим Самарқанд болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи таймда академия жамоаси устози иккинчи таркиб футболчиларни майдонга туширди. Натижада япониялик футболчилар 4та гол уриб ғалабани ўзлари томон оғдиришга муваффақ бўлишди.    Бугун "Ванфоре Кофу" жамоаси Тошкентга етиб келади. Япония клуби "Чиғатой"да Тошкент болалар ва ўсмирлар академияси тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади.





Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:43, 04.04.2019.
Ўқилди: 1768 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8336]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6032]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2816]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2626]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2090]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2075]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1918]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1764]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1736]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1727]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик