Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Юнайтед» анчадан бери Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг ўйинига қойил қолиб келмоқда. Футболчи «Манчестер Сити»дан Родрини сотиб олиш мақсадида сотувга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда The National нашри хабар беради.

Манбанинг маълумотига кўра, франциялик футболчи «Реал»да бахтиёр, аммо «қаймоқранглилар» уни сотишга қарор қилса, «Манчестер Юнайтед»да ўйнаш ғоясига очиқ. Бироқ Тчуаменининг юқори трансфер қиймати ва маоши ушбу битимни амалга оширишга халақит бериши мумкин.

Ўтган мавсумда Тчуамени барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёзиб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:58, 26.07.2026.
Ўқилди: 1743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик