Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнирида ўзбекистонлик икки спортчи октагонга кўтарилди.

Мусобақанинг асосий жангдан олдинги баҳсида ўта енгил вазн тоифаси вакили Рамазон Темиров австралиялик Стив Эрсегга қарши жанг қилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Шу тариқа, 29 ёшли Темиров ўзининг 22-жангида 20-ғалабасини қўлга киритди. 30 ёшли Эрсег эса 19-жангида 5-маротаба мағлубият аламини тортди.


Оқшомнинг марказий жангида эса ярим оғир вазн тоифасида рейтингнинг 10-поғонасида бораётган Богдан Гусков россиялик собиқ чемпион Магомед Анкалаев билан куч синашди. Аслида Анкалаевга қарши Ҳалил Роунтри октагонга чиқиши керак эди, бироқ унинг жароҳати сабаб марказий тўқнашувда иштирок этиш имконияти Гуськовга тақдим этилди.

Беш раунд этиб белгиланган жангнинг сўнгги раундида рейтинг пешқадами Анкалаев ўзбекистонлик спортчини техник нокаут эвазига мағлуб этди. Бу 33 ёшли ангренлик Гуськов учун фаолиятидаги 23-жангида қабул қилинган 4-мағлубият бўлди. Магомед Анкалаевнинг умумий рекорди эса ушбу ғалабадан сўнг 22-3-1 кўринишига келди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:58, 26.07.2026.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик