Кириш Регистрация

Интервью. Роналду: «Вақт ўтгани сари аввалги темпда ўйнай олмаслигингни тушуниб борасан»

Баҳо:
+ | -1

Бундан 5 кун аввал «Евро футбол» нашри Роналду билан жуда қизғин суҳбатни ўз сайти ва "You Tube" каналида эълон қилди. Кичик бўлсада анча қизиқарли суҳбат бўлгани кишини қувонтиради. Сайтимиз ўқувчиларига ҳам ушбу интервьюни илиндик.

Бугун ўз хурсандчилигингни яшириб бўлмайдиган кун. Сабаби, олдимда ҳамма замонларнинг энг яхши футболчиси, буюк футболчи Криштияну Роналду. Салом Криш! Ўйлашимча, яхши бошладим?

(Кулади) Албатта, Сени кўриб турганимдан ҳурсандман.

Авваламбор, сенинг жисмоний имкониятларинг тўгрисида гаплашсак. Профессионал фаолиятингни бошлашингдан аввал нимжонгина йигит эдинг ,энди эса, ҳақиқий атлетга айлангансан. Бундай даражага чиқишинг учун нима шу қадар руҳлантирди, ёки бошқа сабаб мавжудми?

Ҳеч кимга сир эмас, мен бундан 13 йил олдин ўз устимда ишлаш борасида мўлжалланган программа асосида шуғулланишни бошлаганман. Ҳозирги кунларга қадар айнан шу программа асосида меҳнат қилиб келяпман. Мени руҳлантирган нарса ҳақида тўхталсам. Ўспирин пайтимда машғулот залида ҳаммадан копроқ қолиб кетардим. Сабаби, ўзимда ўсиш кузатила бошланган, менда мускуллар сезилиб қолганди. Кейин янада катта қизқиш билан кўпроқ шуғуллана бошладим. Кейин пресслар пайдо бўла бошлади. Шундай тартибда мен ҳаваскорларча шуғуллана бошладим. Профессионал футболга ўтганимдан сўнг, менга юқорида айтилганидек маҳхус программада ишлашни тавсия қилишди. Мен бу тавсияга ҳозиргача амал қилиб келяпман. Расмга чиройли тушиш ,ёки кимгадир ёқиш мақсадида ўз устимда ишламайман. Жисмонан бақувват футболчилар учун майдонда ҳаракатланиш анча осонлашади. Ўз танамни тинимсиз чиниқтириб боришдан мақсадим шу.

Сўнгги йилларда ташқаридан қараганда сенинг ўйин услубинг тубдан ўзгарган, яъни олдингидек дриблинг ва финтлар ишлатмай қўйдинг.

Йўқ, нега (кулади) ҳозиргача ўйинларда дриблинг ишлатаманку!

Тўғри, лекин  «Манчестер Юнайтед»даги Роналду билан «Ювентус»дагисининг ўртасида катта фарқ бор. Ҳозир сен соф ҳужумчи сифатида ҳаракатланяпсан. Ҳужумчига айланиш ўзинг томонингдан қабул қилинган қарорми? Ёки бизга шундай туюлмоқдами?

Вақт ўтгани сари аввалги  темпда ўйнай олмаслигингни тушуниб борасан ва шундай қарор қабул қилишга тўғри келади. Бу - финт ва дриблингни бошқа ишлата олмайман дегани эмас. Мен бундан 6 йил аввал бир нарсани тушуниб етдим. Майдонда энг мухими - ғалаба қозониш, жамоанг учун фойдали ҳаракатларни амалга ошириш ва гол уриш! 6 йилдан бери аян шу 3 та омилга бор эътиборимни қаратаман. Аввалгидек бор энергиямни финт ёки дриблингга эмас, шу 3 та омилга қаратишга қарор қилдим. Сабаби, ўйинда ғалаба қозониш энг муҳими! Агар мен гол урсам, бу - жамоамга ёрдам бера олдим дегани! Айнан шу омил сабаб ўз ўйин услубимни ўзгартирдим.

Энди сенга блитс саволлар бераман. Иккита вариантдан бирини танлашинг керак бўлади.

Иккита вариант? Бу бир дона вариант берганингдан яхшироқ (Кулади)

Бугатти ёки Ламборгини?

Бугатти!

Машғулотлардан сўнг уйга кетиб дам олиш, ёки ҳаммадан сўнг қолиб қўшимча машғулот ўтказиш?

Ҳмм… Бошқа вариант айтсам бўладими?

Йўқ! Шу иккисидан бирини танлашингга тўғри келади!

Ундай бўлса, қолиб машғулот ўтказишни танлайман

Айнан шу жавобни сендан кутган эдим. Инсонларни аввал ўрганасанми, ёки дарров танишишга интиласанми?

Дарров контакт қилишга урунаман.

Руҳий устунлик ёки жисмоний устунлик?

Руҳий устунлик. Сабаби, ғалаба айнан шундай устунлик эвазига қўлга киритилади.

Селфи ёки автограф

Селфи! Чунки автограф бериш кўп вақтни олади.

Крассовка ёки Бутса?

Бутса!

Фергуссон ёки Зидан?

Албатта, Фергуссон. У менга ўз отамдек яқин.
Криш вақт ажратганинг  учун сендан минатдормиз. Бугун футбол оламининг ҳамма замонлардаги энг кучли футболчиси бизнинг саволларга жавоб берди.

Я У таржима қилди.

Манба: Evro-Futbol
Киритилди: 19:51, 06.04.2019.
Ўқилди: 10727 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.