Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш, миллий ва ёшлар терма жамоалари учун муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шу йилнинг 6-7 апрель кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ҳудудий болалар ва ўсмирлар академиялари инглиз тили ўқитувчилари учун навбатдаги семинар ташкил этилди. Семинарни ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти директори Онгар Жалимов очиб берди. У ўқитувчиларга олдиларига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда омад тилади.
Шундан сўнг семинарнинг амалий қисми бошланди. Унда академиялар тарбияланувчилари ҳамда мураббийлари учун “English For Football” инглиз тили ўқув-дастурини амалиётга татбиқ этиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга видеотақдимот ўтказилди. Семинарни инглиз тили бўйича мутахассис Саъдулла Музаффаров олиб борди. Семинар сўнггида апрель ва май ойларида академияларда ўқитиладиган дарслар муҳокама қилинди. Ўқитувчиларга мақсад ва вазифалар тушунтирилиб, топшириқлар берилди.
Zo'r TV 13 октябрь куни Чемпионлар лигасининг икки учрашувини жонли эфирда намойиш этади [6997]
Роналдунинг севгилиси Мессининг оиласига учта сўз билан мурожаат қилди [6094]
Диаш Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўрни ҳақида фикр билдирди [3624]
"Реал"да Бернарду Силва билан боғлиқ муаммо юзага келди [3493]
Роналду «Нефтчи»га қарши ўйиндаги ғалабага муносабат билдирди [3146]
«Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогар номи маълум бўлди [2788]
Элит ОЧЛ. «Ан-Наср» - «Нефтчи» - 3:1 (видеошарҳ) [2714]
Месси футболнинг 10 нафар ёш истеъдодини танлади [2400]













