Кириш Регистрация

Юртимиз илк маротаба от спорти бўйича халқаро болалар кубогига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 17-21 апрель кунлари юртимизда от спорти бўйича “FEI Jumping Children`s Classic Final 2018” халқаро болалар кубоги финал босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланиб, ушбу спорт тури бўйича бундай савиядаги мусобақа Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорт базасида ўтказилаётган мусобақага Германия, Бразилия, Ирландия, Аргентина, Мексика, Янги Зеландия, Жанубий Африка каби дунёнинг 12 давлатидан ҳакамлар, ёш спортчилар ва меҳмонлар жами 80 нафарга яқин хорижликлар ташриф буюришади.

Ҳакамлар ҳайъатига франциялик Патрис Альвадо раҳбарлик қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра мезбон давлатдан 4 нафар ва ҳар бир мамлакатдан олтин тур натижаларига кўра ўз FEI гуруҳида энг яхши 10 таликка кира олган спортчилардан 2 нафарининг иштирок этишига рухсат этилади. Шундай қилиб, ғалаба учун 12-14 ёшдаги 20 нафар ёш чавандозлар баҳсга киришадилар.

Сўнги пайтларда юртимизда от спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва шу каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилиш – ёш чавандозларимиз маҳоратини оширишга, элитага кириш имконияти, яхши имидж, обрў, инвестиция ва туристик жиҳатдан жозибадорликни яратишга хизмат қилади.

Манба: Minsport
Киритилди: 15:28, 12.04.2019.
Ўқилди: 2199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик