Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

АПЛ. «Ливерпуль» чемпионлик учун муҳим қадам ташлади

Баҳо:
+ | -1

Узоқ йиллик танаффусдан кейин "Ливерпуль" чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Мерсисайдликлар Англия премьер-лигасининг 34-тури доирасида ўз майдонларида "Челси"ни қабул қилиб, мураккаб ғалабани қўлга киритди.

Фойдаланилмаган имкониятлар
Клопп шогирдларини фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирар эди. Табиийки, мезбонлар ўйинни фаол бошлашди. Улар танаффусга қадар 3та голли вазият яратишди. Икки марта Кепа Аррисабалага яхши ҳаракат қилган бўлса, бир вазиятда Садьо Манега аниқлик етишмади.

Икки дақиқада иккита гол
Иккинчи бўлим бошида ниҳоят "Ливерпуль" ҳисобни очди. Жарима майдончасининг ўнг томонида Салоҳ-Фирмино-Хендерсон қисқа пасларидан кейин Жордан тўпни шундай етказдики, Мане бўш қолган дарвозани ишғол қилмаслиги "гуноҳ" бўларди.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Салоҳ ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, бир ҳимоячини алдаганча марказ томон юрди ва кучли зарба берди. Олис "тўққизлик"га кираётган тўпни Кепа Аррисабалага қайтара олмади.

Эҳ, Азар...
Ўтказиб юборилган голларга қарамай лондонлик ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Челси" етакчиси Эден Азар бир дақиқа ичида иккита ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. 59-дақиқада у мезбонлар посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Орадан 1 дақиқа ўтиб, чап қанотдан етказиб берилган узатмага яна ўша Эден "Ливерпуль" дарвозабони билан юзма-юз ҳолатда зарба берди. Алиссон ўзи томон йўлланган зарбани бартараф этди.

Ҳисобга қараб ўйин
Шундан сўнг Клопп шогирдлари рақибга бошқа хавфли вазият яратиш имконини бермади. Майдон эгалари тўпни яхши назорат қилиб, имкон бўлиши билан ҳужум ташкил қилиш пайида бўлди. "Ливерпуль" ушбу ҳисобни сақлаб қолди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Ким чемпион бўлади?
Бугунги ғалабадан кейин "Ливерпуль" асосий рақиби "Манчестер Сити"дан 2 очко олдинга ўтиб олди. "Шаҳарликлар" ҳисобида битта захира ўйини бор. "Ливерпуль" 4та ўйиндан 2тасини сафарда "Кардифф" ва "Ньюкасл"га қарши, қолган 2тасини ўз майдонида эса "Ҳаддерсфилд" ва "Вулверхэмптон" билан баҳс олиб боради.

"Манчестер Сити"ни эса 20 ва 24 апрель кунлари кетма-кет "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Гвардиола жамоаси мана шу 2та тўқнашувда очко йўқотмаса, чемпионлик масаласи уларнинг қўлида қолади.

"Челси" эса бугунги мағлубиятга қарамай, АПЛ жадвалида кучли тўртликка қилди. "Арсенал" эса эртага "Уотфорд"ни мағлуб этса, ҳамшаҳарларидан ўтиб кетади.

АПЛ, 34-тур
Ливерпуль – Челси 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 51 Мане, 2:0 – 53 Салах.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вейналдум, 66), Мане, Фирмино, Салах (Шакири, 90).
Челси – Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.
Огоҳлантириш: Аспиликуэта (44).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:26, 14.04.2019.
Ўқилди: 7135 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.