Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Элдор Шомуродов: «Иккинчи голни урган жамоа ютишини сезгандим»

Баҳо:
+1 | -1

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган «Спартак»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи бу баҳсда жамоасининг ғалабани голини уришга муваффақ бўлди.

– Менинг голим? Роман Еременко қанотдан яхши узатма берди. Мен тўпга бош қўйдим. Бош билан зарба берганимдаёқ гол бўлишини сезгандим. Тўп тезлиги юқори бўлганди.

– Майдонга тушишингиздан олдин Валерий Карпин сизга нималар деди?
– Мураббий менга ҳамиша майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришим кераклигини, гол уришим лозимлигини айтади. Бугун ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман.

– Майдонга тушиш олдидан ҳаяжонландингизми?
– Ростовлик мухлислар олдида ҳамиша ҳаяжонланасан. Лекин тезда ўзимга келиб олиб, эътиборимни ўйинга қаратдим.

– Ўйин натижаси ҳаққонийми?
– Иккинчи голни урган жамоа ғалаба қозонишини тушуниб тургандим. Айнан шундай бўлиб чиқди. «Спартак» яхши вазиятларга эга бўлди, аммо биз тезкор қарши ҳужумлар уюштирдик.

– Ўйин «Игра Престолов» сериали услубида бўлди...
– Бу сериални томоша қиламан. У менга ёқади. Аммо ўзимни кимгадир ўхшата олмайман.

Манба: www.fc-rostov.ru
Киритилди: 07:56, 15.04.2019.
Ўқилди: 4813 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5661]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5263]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4294]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3572]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3129]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2617]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2553]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2539]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2414]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2363]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик