Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Андижон”– “Насаф”ўйинидан сўнг майдон эгалари ҳимоячиси Бобирбек Акбаров сайтимиз учун махсус интервью берди.
“Бугун чемпионат бошидан буён ўз уйимиздаги илк ўйинимизни ўтказдик. Бў уйин қийн бўлишини билгандик. Буни билагн ҳолда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ҳудога шкур ғалаба қозондик. Барча мухлисларни бу ғалаба билан табриклайман. Бугун улар стадионда ажойиб муҳитни ташкил қилиб беришди. Уларга катта раҳмат.
Ўтказиб юборилган голда кимнидир яққол айблаб бўлмайди. Футбол бу жамоавий ўйин ҳаммамизда ҳам хато бўлиб туради.
Ўзбекистон чемпионатига қайтганим? Қайтганимдан афсусланмайман. Ўзбекистон чемпионати сўнгги икки йилда анча кучайган.
“Насаф” асосан жамоавий ўйин кўрсатади. Алоҳида битта футболчисни кучли деб кўрсатиб бўлмайди. Шунинг учун улар кўпроқ тўп билан муомала қилишади. “Насаф” ёш футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Уларнинг кейинги ўйинларида омад тилайман.
Бу йил ким чемпион бўлади? Чемпионат энди бошланди, бир нарса дейиш қийин. Менимча, “Пахтакор”нинг имкониятлари юқорироқ кўринмоқда”, -дейди Бобур Акбаров Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов билан бўлган суҳбатда.