Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ёш чавандозларимиз юртимиз илк маротаба мезбонлик қилган нуфузли турнирда қандай натижа қайд этишди ? (фотолавҳалар)

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида уч кун давом этган “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” халқаро болалар кубоги якунига етди. 

Ушбу мусобақа от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланиб, ушбу спорт тури бўйича бундай савиядаги мусобақа Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилди.


Йирик халқаро мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 12 давлатдан йиғилган энг иқтидорли чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

 

Мусобақада ҳар бир мамлакатдан олтин тур натижаларига кўра ўз FEI гуруҳида энг яхши 10 таликка кира олган спортчиларнинг иштирок этишига рухсат этилганидан ҳам баҳсларда қай даражада маҳоратли спортчилар қанташганини кўришимиз мумкин.


Халқаро болалар кубогининг илк кунида иштирокчилар белгиланган масофани тез ва бехато босиб ўтиш бўйича ўзаро рақобатлашди. Унда россиялик Дарья Кукушкина Кардинал лақабли оти билан энг яхши натижа қайд этиб, 1-ўринга сазовор бўлган бўлса, терма жамоамиз аъзоси Зокир Тўражонов ўзининг Чарльз Терон лақабли оти билан иккинчи яхши натижани қайд этди. Яна бир вакилимиз Мирёқуб Исмолилов эса Леди лақабли тулпори билан 3-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг иккинчи кунида чавандозлар баландлиги 1 метру 10 сантиметр бўлган тўсиқларни тез ва бехато босиб ўтиш бўйича ўзаро мусобақалашди. Ушбу баҳсларда совринли ўринларни Мексика, Сурия ва Россия вакиллари бўлишиб олди.

Сўнгги кунида иштирокчилар баландлиги 1 метру 10 сантиметр бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича ўзаро баҳслашди. Шуниси эътиборлики, илк уринишда бирйўла 10 (!) нафар ёш чавандоз деярли бир хил натижани қайд этди ва ғолибни аниқлаш учун яна қайта сакрашига тўғри келди. Ана шу 10та омадли чавандоз сафидан ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси ўрин олишгани ҳам таҳсинга лойиқ. 

Иккинчи уринишда ҳамюртимиз Ли София энг паст натижа кўрсатган бўлса, яна бир вакилимиз Абдураҳмон Абдуллаев 5-ўринни қўлга киритди. Зокир Тўражонов ўзининг Чарльз Терон лақабли отида белгиланган масофани атиги 35 сонияда ва бехато босиб ўтди. Бу натижа уни мусобақа пешқадамига айлантирганди. 

Аммо Зокирнинг қувончи узоққа чўзилмади, орадан кўп ўтмай яна бир вакилимиз Мирёқуб Исмоилов Лэди лақабли оти билан унданда яхшироқ натижа кўрсатди. Кўпчилик “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” мусобақасининг олтин ва кумуш медаллари мезбонларга насиб этишини тахмин қилиб турган бир паллада иккинчи босқичнинг сўнгги вакили россиялик Дарья Кукушкина Кардинал лақабли тулпорида ажойиб чиқиши билан Мирёқубдан атиги 0,01 сонияга ортда қолган ҳолда якунда иккала ўзбекистонлик чавандоз орасидан жой олди.

 

Шу тариқа “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” мусобақасида ҳамюртларимиз олтин ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.

Манба: Minsport
Киритилди: 07:52, 25.04.2019.
Ўқилди: 1893 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.