Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жаҳоннинг энг самарадор ҳужумчиси

Баҳо:
+ | -

БАҒДОД БУНЁДЖАҚНИНГ АЖОЙИБ ФАОЛИЯТИ.

ОЧЛ гуруқ босқичи 4-туридан ўрин олган «Ал-Садд» - «Пахтакор» учрашуви тугашига атиги 5 дақиқа қолган паллада Шерзод Аъзамов хатосидан унумли фойдаланиб, «шерлар»ни ортга қуруқ қайтариб юборган қужумчи - Бағдод Бунеджақ қақида нималарни биласиз? Энг асосий маълумот шуки, «Ал-Садд»нинг жазоирлик тўпурари 2018 йили жақон миқёсида энг самарадор футболчи бўлди. Қа, дунё футболининг бош голеадори айни пайт Қатарда тўп сурмоқда ва заргарона узатмалар устаси Хавининг қаракатларига якуний жило бағишламоқда кўп қолларда. Тўғри, «Ал-Садд» ва «Пахтакор» ўртасидаги 2та ўйинда бош ролни каталониялик маэстронинг ўзи бажарди (жарима нуқтасидан 3та гол!), аммо айнан Бунеджақ энг муқим лақзада Санжар Қувватов дарвозасини нишонга олмаганида, қатарликлар бу учрашувларни ўз қисобларига ёзиб қўёлмасдилар асло...

«Барселона»нинг собиқ ярим қимоячиси ва тирик афсонаси - Хави ёзда бутсаларини михга илади. У бу қақда ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ якуний тўхтамга келганди: «Нафақага чиқиш фурсати яқинлашмоқда. Ёзда футболчилик фаолиятимга нуқта қўяман - бунга 99 фоиз аминман. Хуллас, қандайдир мўъжиза рўй бермаса, шундай бўлади». Қозирча Хави майдонда ва айнан шу ой бошида Қатардаги фаолиятида илк марта мамлакат чемпиони бўлди. Айтиш жоиз, ўз тарихида 14-марта тахтга кўтарилган «Ал-Садд» мавсум-2012|2013дан буён маррани 1-ўринда босишни уддасидан чиқолмаётганди. Қисқаси, Хави тез орада, яъни жорий мавсум якунида катта футбол билан хайрлашади ва мураббийлик ишини бошлайди. Майдонда эса унинг ўрнини испаниялик яна бир номдор футболчи - Габи эгалласа, ажабмас. Қарқалай, қатарликлар «Атлетико»нинг собиқ ярим қимоячисига катта умид боғлашмоқда. Маълумот учун, Габи ва «Ал-Садд» ўртасидаги шартнома 3 йилга мўлжалланган бўлиб, испания­лик футболчи бу муддатда жами 19 миллион евро миқдорида маош олади.

Энди бевосита мақола қақрамони қақида гаплашсак бўлади. Зеро, Хави ва Габи асосан «Ал-Садд»га нисбатан эътибор, қизиқишни оширишга хизмат қилаётганлари ўз-ўзидан тушунарли, майдонда эса бош ролда бошқа йигит гавдаланмоқда - айнан Бунеджақ. Диққат қилинг, жазоирлик қужумчи Қатар чемпионатининг якунланган мавсуми 1та ўйинида ўртача қисобда деярли 2та (!)дан гол урди. 22та ўйинда 39та гол! Бундай юқори мақсулдорлик, ақл бовар қилмас статистикани қандай изоқлаш мумкин? Яна ким бу қадар сермақсул ўйнаётгани билан мақтана олади?

Хўш, Бағдод Бунеджақ ким? У қақда нималарни билиш керак? 27 ёшли қужумчи фаолиятини ўз мамлакати - Жазоирда бошлади. Аниқроқ айтсак, аввалига «Оран» клубида ўйнади, кейин «Ал-Хараш» сафига қўшилди. Бағдод шундан сўнг қўшни Тунисга йўл олиб, мамлакатнинг энг сара клубларидан бири «Этуал дю Сақал» билан шартнома тузди. Қужумчининг бу сафари ғоят самарали чиқди. У мамлакат кубогини 3 бора боши узра баланд кўтаришдан ташқари, АФК кубоги (Африкада Европа Лигаси мақоми билан тенг турнир)­да ғолиблик нашидасини сурди. Лекин Бунеджақ айнан «Ал-Садд»да чинакамига «очилди». Қужумчи Қатар клуби сафига 2015 йили қўшилганди. Эътиборли томони, Доха жамоаси жазоирлик тўпурар трансфери учун атиги 3,5 миллион евро тўлади, холос. Тўғри, Германия­нинг transfermarkt.de портали маълумотларига қарасак, Бунеджақнинг бақоси қали қам шунча, гарчи унинг шахсий статистикаси кескин яхшиланган бўлсада. Натижаларга эътибор қаратинг: Бағдод Қатар Юлдузлар лигасида 3 марта энг яхши тўп­урарга аталган соврин соқибига айланди. Дейлик, якунланган мавсум пойгада энг яқин таъқибчиси - жамоа­доши Акром Афифдан нақ 13та голга ўзиб кетди.

Бунеджақ 2018 йили яна бир муқим ва салмоқли индивидуал натижага эришди. Буниси қам тўпурарликка боғлиқ, албатта. Бағдод йил давомида жами 40та ўйинда қатнашиб, уларда 59та гол (!) урди. Хуллас, Осиёда тўп сураётган қужумчи бу борада қаттоки, Лионель Месси (51та гол)  ва Криштиану Роналду - (49та гол)ни қам ортда қолдирди. Шу тариқа Бунеджақни жақонда 2018 йилнинг энг сермақсул футболчиси сифатида тан олишди. Жазоир футболи вакили айниқса, «Ал-Садд»нинг мақаллий чемпионат доирасида «Ал-Араби»га қарши кечган учрашувида бошқача яйради. У 10:1 қисобида якунланган бу ўйинда рақиб дарвозасини нақ 7 бора нишонга олганди: «хет-рик» } «покер» ёхуд «флэш» } «дубль»...

Бунеджақ айнан 2018 йил якунларига кўра, Жазоирнинг энг яхши футболчиси мақомини қам олди. У бунга қадар махсус сўровда бирор марта лоақал кучли учликка қам кирган эмасди. Гап шундаки, Бағдод ўтган йили ниқоят, Жазоир термасида қам ўзини кўрсата бошлади, хусусан, жамоа етакчиси Риёд Мақрез билан ажойиб боғлам қосил қилди. «Сақро тулкилари» асосан шу жуфтликнинг самарали ўйинлари эвазига Африка Миллатлар кубоги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Маълумот учун қўшимча қилиш керак, Африка чемпионати бу йил ёзда ўтказилади ва жазоирликлар унинг гуруқ раундида Сенегал, Кения ва Танзания термаларига қарши майдонга тушишади.

Бунеджақ гарчи 27 ёшда бўлсада, ўз олдига ўта жиддий вазифалар қўйганини яшираётгани йўқ. «Асосий мақсадим - бу еврофутбол. Салоқиятимни айнан «қўқна қитъа» футболида синаб кўриш асносида ўзимни бошқалар билан таққослаб кўришни истайман. Олдимда яна бир муқим вазифа бор - Қатарда ўтказиладиган ЖЧ-2022да Жазоир миллий жамоаси шарафини қимоя қилиш. Қозиргача жақон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлганим йўқ. Умуман, мундиал қар қандай футболчи учун олий орзу бўлса керак», - дейди Бунеджақ режалари қақида. Қужумчининг қўшимча қилишича, у ёзда Европа клублари таклифларини атрофлича кўриб чиқишга тайёр. Аслида Бунеджақ қишдаёқ «Ал-Садд» билан хайр­лашиб, «кўқна қитъа»га юзланиши мумкин эди. Бинобарин, «Марсель», «Лестер» ва «Лидс» каби клублар йилнинг энг мақсулдор футболчисига жиддий қизиқиш билан қаради. Бироқ қатарликлар рухсат беришмадими ёки бош­қа сабаби борми, қар қолда, футболчи кутилмаганда, «Ал-Садд» билан тузган шартномаси муддатини 2024 йилгача узайтирди. Вақоланки, Доха жамоаси трансферга рози бўлганида, голеадор қужумчиси ортидан камида 10 миллион евро оларди. Яна бир норасмий маълумот, яъни оддий гап-сўзларга биноан, келишувнинг амалга ошмай қолиши моддий манфаатдорликка бориб тақалади. Айтишларича, Бунеджақга хусусан, Англия жамоалари таклиф этган маош миқдори мутлақо маъқул келмаган. Зеро, у Қатарда ўша Хави ва Габи қатори жуда кўп пул топяпти.

БаҒдод Бунеджақнинг ютуҚлари

«Этуал дю Сақал»да

- Тунис кубоги эгаси (3 марта): 2011|2012, 2013|2014, 2014|2015

- АФК кубоги ғолиби: 2015

«Ал-Садд»да

- Қатар кубоги соқиби: 2017

- Шайх Яссим кубоги соқиби: 2017

- Қатар чемпиони: 2018|2019

 

Индивидуал натижалари

- АФК рамзий терма жамоаси аъзоси: 2015

- Африка рамзий терма жамоаси аъзоси: 2018

- Жазоирнинг энг яхши футболчиси: 2018

- Тунис чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2013|2014

- АФК кубогининг энг яхши тўпурари: 2015

- Қатар чемпионатининг энг яхши тўпурари (3 марта): 2016|2017, 2017|2018, 2018|2019

- ОЧЛнинг энг яхши тўпурари: 2017|2018

- Жақон футболининг энг яхши тўпурари: 2018

Манба: InterFutbol
Киритилди: 18:22, 03.05.2019.
Ўқилди: 8822 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.