Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ховосда қарийб 4 млрд сўмлик янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Сирдарё вилояти Ховос тумани “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 18х42 метр ўлчамли замонавий спорт зали ва стадион фойдаланишга топширилди.

520 нафар спортчи шуғулланиш имконига эга мазкур мажмуа қурилиши учун жами 3 миллиард 800 миллион сўм сарфланди, иншоот 84 турдаги 275 млн сўмлик спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминланди. Энди ховосликлар туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги ушбу мажмуада енгил атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, камондан ўқ отиш, оғир атлетика каби 15 дан ортиқ спорт тури бўйича машғулотларда иштирок этишлари мумкин.

Мажмуанинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқалар қатнашишди. Тадбирга Осиё ва жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган 10 дан ортиқ машҳур спортчиларимиз ташриф буюргани эса айниқса, ёш ўғил-қизлар учун ажойиб совға бўлди.

Хусусан, машҳур боксчи, Олимпия ўйинлари совриндори Баҳодир Жалолов, номдор енгил атлетикачиларимиз XVIII Осиё ўйинлари олтин медали соҳибаси Светлана Радзивил, яқиндагина Осиё чемпионлигини қўлга киритган Надия Дусанова, Осиё чемпионати ғолиби Сафина Садуллаева, кураш, самбо ва дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари совриндори Нодира Гулова, ёзги Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш бўйича ғолиб бўлган Шаҳбоз Абдужабборов, Анатолий Краснов, Алишер Яров, велоспорт бўйича Осиё чемпионатлари совриндори Янина Кускова сингари таниқли спортчилар Сирдарёлик ёшларга маҳорат дарси ўтиб беришди.

Шунингдек, маҳаллий ёшлар Тимур Кападзе, Илҳом Суюнов, Лутфулла Тўраев сингари футбол юлдузлари билан учрашишга ҳам муваффақ бўлдилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев сирдарёликларни қўшалоқ байрам – 9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда кўркам, замонавий спорт мажмуасининг очилиш маросими билан қутларкан, жумладан, шундай деди:

– Президентимиз томонидан ёшларимизни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни масаланинг мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусдан бири сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Мазкур замонавий мажмуанинг фойдаланишга топширилиши бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади. Сирдарё замини юртимизга жуда кўп истеъдодларни тарбиялаб берган. Энди мана шу мажмуадан ҳам Ватанимиз шаънини жаҳон майдонларида муносиб ҳимоя қиладиган ўғил-қизлар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.

Манба: minsport
Киритилди: 10:08, 09.05.2019.
Ўқилди: 1687 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [3481]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2593]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2360]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2268]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2179]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2081]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2033]

Гринвуд Англияга қайтишга қарор қилди [2008]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [1965]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.