“Манчестер Сити” клуби Хосеп Гвардиола қўл остида Англия чемпионига айланди.
Таъкиблаб ўтамиз, бу мураббийнинг миллий чемпионатлардаги 8-чемпионлиги ҳисобланади.(“Барселона” ва “Бавария” билан 3 марта, “Сити” билан икки марта).
Шунингдек, испаниялик мутахассис фаолиятидаги 26-совринни ҳам қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, 18 май куни “Манчестер Сити” Англия кубоги финалида “Уотфорд”га қарши ўйнайди.