«Бунёдкор» академияси жамоалари халқаро мусобақаларда иштирок этиши одатий ҳолга айланиб улгурган.
Куни кеча Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2008» Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетди. «Қалдирғочлар» бу шаҳарда эртадан старт оладиган «Istanbul cup» турнирида иштирок этади. Тарбияланувчиларимиз «Б» гуруҳидан жой олган. Мазкур гуруҳдан «Бунёдкор-2008»дан ташқари Туркиянинг «Бешиктош», «Алтай» ҳамда «TSV Rosenheim» (Германия), «Арес» (Болгария) жамоалари жой олган.
Айтиш керак, тақвимга кўра, жамоалар эртанинг ўзида бир йўла учтадан ўйин ўтказади. «Бунёдкор-2008» аввалига «TSV Rosenheim»га қарши ўйнаса, кейин «Арес» ҳамда «Бешиктош» билан ҳисоб-китоб қилади.
Жамоамиз Туркияга қуйидаги таркибда йўл олган:
Футболчилар
1. Жаҳонгир Хусанов
2. Фазлиддин Шарофиддинов
3. Сарвар Маҳмуджонов
4. Фирдавс Маҳмуджонов
5. Элдор Умаров
6. Жавоҳир Орзиқулов
7. Шоҳжаҳон Худойбердиев
8. Ҳабибулло Абдувосилов
9. Муҳаммадризо Шарифжонов
10. Отабек Жабборов
11. Муслим Абдуқаҳҳоров
12. Иброҳим Акбаров
13. Улуғбекхўжа Носиров
Мураббийлар штаби
Миразиз Мирзааҳмедов
Маъруф Маҳкамов
Дилшод Ҳасанов