Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Андрей Канчельскис: «Ўйин шиддатли тарзда кечади»

Баҳо:
+ | -

Бугун Coca Cola Суперлига 9-тури доирасида севимли жамоамиз ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан қисқа интервью олиб, бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Андрей Антанасович, бўлажак баҳсга тайёргарлик қандай кечди?

Машғулотлар одатдагидек ўтди, ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик.

Рақиб жамоа - “Металлург” борасида нима дея оласиз?

Таъкидлаш жоизки, Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, ҳаттоки, турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган клублар ҳам ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин. Жамоанинг қандай кучга эга эканлигига фақатгина мавсум якунидагина, унинг қайд этган натижасига қараб, жавоб бериш мумкин, холос.

“Металлург” анча жиддий рақиб ва бўлажак баҳснинг анча шиддатли ҳамда кескин курашлар остида ўтиши аниқ. Менимча, бекободликдар билан ўйинда майдонда ҳақиқий “жанг” бўлади. Биз эса  ижобий натижа қайд этиш, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Тошкентда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда мухлисларнинг далдаси сабабли, дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, уларга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Металлург” билан бўладиган баҳсда ҳам улардан шундай қўллаб-қувватлашни кутиб қоламиз. Биз эса мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

             “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.      

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:34, 19.05.2019.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.