Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гандбол: Тошкентда ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги давом этмоқда

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимиздаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган Республика олий спорт маҳорати мактабида гандбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ўтказилмоқда. Унда Қашқадарё вилоятидан ташқари республикамизнинг барча ҳудудлари жамоалари ғолиблик учун баҳсларга киришди.   Аввалига жамоалар 4та гуруҳга тақсимланишди. Унга кўра ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар ғолиблик учун курашни давом эттирса, 3-ўрин соҳиблари 9-12-ўринлар учун баҳс юритарди. Муросасиз кечган курашлар натижасида "А" гуруҳидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган вилояти, "В" гуруҳидан Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти, "С" гуруҳидан Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, ниҳоят "D" гуруҳидан Хоразм ва Фарғона вилояти жамоалари плей-оффга чиқишди.   Ҳал қилувчи босқичда кутилганидек Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек Сурхондарё ҳамда Андижон вилояти жамоалари ярим финал босқичида курашни давом этттирадиган бўлди. Аксинча, гуруҳ босқичида ажойиб ўйинлар намойиш этган хоразмликлар чорак финалда андижонлик тенгқурларига имкониятни бой берди - 36:30. Холбуки Хоразм вилояти жамоаси ғолибликка асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган эди.   2.jpg   Плей-офф босқичида қайд этилган натижалар:   9-12-ўринлар учун   Жиззах - Бухоро - 33:26   Навоий - Сирдарё - 52:51   1-8-ўринлар учун   Қорақалпоғистон Республикаси - Тошкент вил. - 38:35   Тошкент ш. - Фарғона - 48:26   Наманган - Сурхондарё - 26:28   Андижон - Хоразм - 36:30   Мусобақа ғолиблари эртага аниқланади.   3.jpg   5.jpg   6.jpg
Манба: UZA
Киритилди: 00:57, 20.05.2019.
Ўқилди: 3078 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик