Кириш Регистрация

«Челси» Жиру билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби ҳужумчи Оливье Жиру билан шартномани узайтирди. Келишувга кўра, франциялик футболчи 2020 йилнинг июнь ойига қадар Лондонда қолади.

«Янги шартнома имзолаганимдан хурсандман. Мен ҳақиқатан ҳам жамоада ҳеч бўлмаса яна бир йил қолишни истагандим. Энг бошиданоқ ўзимни бу жамоанинг, бу оиланинг бир бўлаги эканимни ҳис қилгандим. Умид қиламан, "Челси"да кўп совринларни қўлга киритаман», – деди Жиру.

Жиру 2018 йилнинг январь ойида «Арсенал»дан «Челси»га ўтганди. Ҳужумчи лондонликлар сафида 62та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 11та голга узатма берди. Ўтган мавсумда у "кўклар" билан Англия кубогида ғолиб чиқди.

31 ёшли Жиру ва «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович Европа лигасининг ушбу мавсумидаги энг яхши тўпурар (10 гол) бўлиб турибди. Маурицио Сарри жамоаси 29 май куни мусобақа финалида «Арсенал»га қарши баҳс олиб боради.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 18:44, 21.05.2019.
Ўқилди: 2301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик