Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Гвардиола – XXI асрда тенгсиз

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Куни кеча Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди. Бу Пепнинг мураббийлик фаолиятидаги 27-соврин бўлади. Айни пайт у бу борада учинчи ўринда бормоқда. Ўтган ҳафта 26та соврин тўплаган Жок Стейн билан учинчи ўринни бўлишиб турганди. Ушбу мутахассис 1967 йили «Селтик» бош мураббийи сифатида Чемпионлар Кубогида зафар қучиб, мазкур совринни қўлга киритган биринчи британиялик мураббийга айланганди. Шотландиялик Стейн 1985 йили оламдан ўтган. Шунингдек, 28та соврин билан иккинчи ўринда бораётган Валерий Лобановский ҳам орамизда йўқ. Энг кўп соврин ютган мураббий эса сэр Алекс Фергюсон ҳисобланади - 49та.

Ҳозирги рейтингга эътибор қаратадиган бўлсак, Гвардиолага Жозе Моуриньо рақобат қилиши мумкин. Чунки португалиялик мутахассис ҳисобида 25та соврин бор. Умуман олганда, Моуриньо ана шу 25та сов­ринни қўлга киритиш учун 19 мавсум ва 909та учрашув ўтказган. Пеп эса 10 йилу 582та ўйинда 27та сов­рин ютди. Демак, у ўртача 21,5та учрашувда битта совринга эга бўлган. Агар шу кетишда давом этса, Пеп кейинги ўн йилликда Фергюсонни ҳам ортда қолдириши ҳеч гап эмас. Балки ўшанда Гвардиола ўзининг танқидчиларини жим қилар?!

Умуман олганда, Пепда Чемпионлар Лигасида зафар қучиш борасида муаммолар бор. Гвардиола жамоа­сида Лео Месси йўқлигидан буён ЕЧЛда ғолиб чиқа олмайди. Аниқроғи, «Барселона»дан кетганидан бери. «Бавария»да Пеп Юпп Хайн­кеснинг натижасини такрорлай олмади. Ушбу мутахассис нафақага чиқиш олдидан «олтин хет-трик» қайд этганди. Гвардиола қўл остида жамоа Германиядаги барча совринларни қўлга киритган бўлсада, ЕЧЛда омади юришмади. Манчестерда эса ЕЧЛ ярим финалида ўйнаб, Мануэль Пеллегринининг натижасини такрорлади. Фарқи - Пеллегрини жамоаси ҳозиргидек номдор футболчиларга эга эмасди.

Гвардиола «Барса»ни бошқарган пайтида жамоада нафақат Месси бўлган, балки Хави ва Иньесталар ҳам кучига тўлган пайт эди. Пеп Англиядаги биринчи мавсумида учинчи ўринни эгаллаганди. Кейинги йилда эса АПЛда 100 очко тўплаб, ажойиб натижа қайд этди. Бу йил ҳам очколари сонини деярли 100тага етказиб қўйди. Бир сўз билан айтганда, Пепнинг жамоаларида ҳамиша ўсиш кузатилган. Шунинг ўзи ҳам унинг XXI асрнинг энг яхши мураббийларидан бири эканлигини исботлаб турибди.

Қайсидир томондан рақамлар унчалик катта аҳамият касб этмаслиги мумкин. Мисол учун, Йоахим Лёвни олайлик. У фаолияти давомида атиги тўртта совринни қўлга киритган. Австрия чемпионлиги, Германия кубоги, Конфедерациялар кубоги ва жаҳон чемпионлиги. Отто Рехагель Греция билан Европа чемпиони бўлган. Шунингдек, Жозе Моуриньо ўз характери ва сўнгги йиллардаги натижалари билан «Беназир» бўлиб қолаверади. «Челси»га қайтганидан сўнг у Англия чемпиони бўлди ва Лига кубогида зафар қучди. Гарчи «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини муваффақиятсиз дейилсада, учта совринни ўзиники қилишга улгурди: Европа Лигаси, Лига кубоги ва Англия Суперкубоги.

Сўнгги йилларда Моуриньо ва Гвардиолани кўп солиштирилди. Пепнинг ҳамиша топ-шароитларда ишлаши тилга олинади. Португалиялик мутахассис эса анча камтарона шароитларда ҳам натижа бергани айтилади. Иккита еврокубокда зафар қучган «Порту»да бошлаб, ЕЧЛ финалида фаворит ҳисобланган «Бавария»ни доғда қолдирган «Интер»да якунлаймиз. Бу ғалаба қўлга киритилганига тўққиз йил бўлгани португалиялик мураббийнинг маҳоратига соя солмайди. Хуллас, бу асрда Жозега фақатгина Гвардиола рақобат қилди. Улар иккиси ҳам футбол тарихидан зарҳал ҳарфлар билан жой олишди, десак муболаға бўлмас.

Карло Анчелоттининг совринлари Гвардиоланикидан икки баравар кам бўлсада, баъзи жиҳатлари билан Пепни ортда қолдирган. Биринчидан, иккита клуб билан уч марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Иккинчидан, айни пайт «Наполи»ни бошқараётган 59 ёшли Дон Карло Италия, Англия, Германия ва Франция чемпионатларида зафар қучган ягона мураббийдир. Анчелотти «Катта дубулға»ни қўлга киритиши учун фақат Испания чемпионлиги кам, холос. Лекин шунга қарамай, «Реал» билан ЕЧЛда ғолиб бўлди.

Арсен Венгерни-чи, унутиб бўладими? Тўғри, у «Арсенал»даги 22 йиллик фаолиятида кўплаб совринларни ютмагандир. Лекин Англия футболини ўзгартиргани билан ёдда қолди.

Футболдаги машҳур тезислардан бири терма жамоа ва клуб мураббийларининг ўртасидаги фарқдир. Айримларнинг айтишича, клуб ва терма жамоа мураббийлиги икки хил касб экан. Аммо бу тезислар нотўғри эканлигини исботлаган мураббийлар талайгина. Жумладан, Висенте Дель Боске. «Реал»га 36 йиллик умирини бахшида қилган Дель Боске мавсум ўртасида жамоани қабул қилиб олиб, Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Кейинчалик Испания термаси билан жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритди. Бугунги кунда Дон Висентедан ташқари ҳеч қайси мураббий бирданига ЕЧЛ, Европа ва жаҳон кубогига эга эмас.

Эътиборли томони, Дель Боскенинг шогирдларидан бўлган Зайниддин Зидан ҳам «Реал»ни мавсум ўртасида қабул қилиб олиб, Чемпионлар Лигасида бош совринга эга чиқди. Умуман олганда, Зидан бу турнирда қаторасига уч марта зафар қучиб, ўзига хос натижани қайд этди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:55, 23.05.2019.
Ўқилди: 3703 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.