Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Токио-2020 Олимпия ўйинларида бокс спорт турининг тақдирига аниқлик киритилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, бир неча ойдан бери бокснинг Токио Олимпиадаси дастуридан ўрин олиши, ёинки, чиқиб кетиши борасида кўплаб саволлар туғилаётган эди. Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах ташкилотнинг ижроқўм аъзолари билан бокснинг Токио Олимпиадасидан ўрин олиш масаласи ва квалификация тизими, беллашувларни қайси ташкилот шафелигида ўтказилиши каби масалаларга бағишлганган йиғилиш ўтказди.

Унга кўра, бокс Токио Олимпиадаси дастуридан ўрин олади, аммо шу пайтгача бокс беллашувларини ўтказган AIBA ташкилоти Олимпиаданинг саралаш тизимига аралашмайди ва ташкилотнинг Олимпия ўйинларидаги роли бутунлай тўхтатилади. Ушбу йиғилишда бокс беллашувларини ХОҚ томонидан ташкил қилинадиган махсус комиссия ўтказиши ва унга Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе раҳбарлик қилиши борасида хулосага келинди. Токио Олимпиадаси учун аввалгидек умумий ҳисобда 286 та квота ажратилган. Бунда эркаклар ўртасида 8, аёллар ўртасида 5 вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади. Бироқ мусобақалар айнан қайси вазн тоифаларида ўтказилиши бўйича аниқ тўхтамга келинмаган.

Қайд этиш жоиз, бу йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати XXXII Олимпия ўйинларига йўлланма бермайди. Токио Олимпиадасига лицензия берадиган мусобақалар келаси йилнинг январь ва май ойлари оралиғида ўтказилади. Бироқ бунга мезбонлик қиладиган давлатлар ва турнир саналари бўйича ҳозирча аниқ тўхтамга келинмаган. Юзага келаётган барча масалалар бўйича якуний қарор 24-26 июнь кунлари Лозаннада ўтказиладиган ХОҚнинг навбатдаги Сессиясида эълон қилинади.

Маълумот учун, Рио-2016 Олимпия ўйинларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар спортчи билан баҳсларда иштирок этиб, якунда уларнинг еттитаси совринли ўринларга сазовор бўлганди. Натижада 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлаганди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:43, 23.05.2019.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3037]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2990]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2709]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2426]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2325]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2275]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2262]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2108]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1973]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.