Туриннинг “Ювентус” клуби президенти Андреа Аньелли бугун Европа Лигаси финалини томоша қилиш учун Бакуга учиб келди.
Tuttosport нашрининг хабар беришича, 43 ёшли менежер Озарбайжон пойтахтида “кўклар” бош мураббийи Маурицио Сарри билан учрашди.
Аньелли ва Сарри ўртасида кечган суҳбат қайси мавзуда бўлгани ҳозирча номаълум. Аввалроқ италиялик мутахассис “Ювентус”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Челси” Саррини 5,7 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.