Узоқ кутилган трансфер амалга ошди ҳисоб. 3-июнь санасида оммага эълон қилиниши кутилаётган катта трансфердан сўнг «Реал Мадрид» ўз сафини кучайтирган бўлса, «Челси» анча заифлашиб қолди. Бугун Азарнинг кетиши тўғрисида «Челси» футболчилари қандай фикр билдиришгани билан қизиқдик. Бугунги кичик интервьюларнинг ҳаммаси кеча бўлиб ўтган ЙЛ финалидан сўнг олинган бўлиб, ишончли манбааларга таянган холда ёзилиган
Маурицио Сарри
У Европанинг энг кучли футболчиси дейиш қийин, лекин у ҳозирги авлоднинг энг кўзга кўринган футболчиси! Зидан тўғрисда менга савол беришингиз ноўрин. Яхшиси, у ҳақида Эденнинг ўзидан сўранг. Мен унинг жамоамдан кетишидан ҳафа бўлганим йўқ. Сабаби, ҳамма менинг футболчиларга қандай фикрда эканлигимни яхши билади ва мен фақат «Челси» шарафини ҳимоя қилишни истовчи йигитларгагина майдонда ишонч билдиришим ҳам ҳеч кимга сир эмас. «Челси» қудратли клуб. Бу клубдан бундан аввал ҳам суперюлдузлар кетишган, бироқ клуб ўз даражасини йўқотганича йўқ! Мен Азарга энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.
Давид Луис
Мен охиригача унинг қолишидан умидвор эдим Афсуски, у кетадиган бўлди. Бунда уни айблаш ноўрин. «Реал Мадрид» ўта қудратли клуб ва унга ҳеч ким йўқ дея олмайди. Унинг ўрни дарров биланади. Эденга «Челси»даги меҳнати учун раҳмат айтаман. Энди унинг олдида янги марралар турибди ва ишонаманки у бу тўсиқларни забт этади. Умид қиламан, Азар катта босимни енгади ва ўз даражасидаги футболни намойиш этиб ҳаммани яна бир бор ҳайратда қолдиради. Уни Роналду билан солиштириш мушкул. Уларнинг ўйин услуби икки хил. Шундай бўлсада, у бизнинг етакчимиз бўлгани каби, Мадридда ҳам етакчиликни ўз қўлига олишига аминман.
Ҳудсон-одои
Азар сингари футболчининг клубдан кетиши жуда қайғули ҳолат! Мен ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Унинг Мардидга кўчиб ўтгани мантиқан олиб қараганда тўғри. «Реал» ва «Барса» доимо энг кучли футболчиларни ўз сафига қўшиб олган ва бу шундай давом этади! Умид қиламанки, менга ҳам қачондир шундай бахт насиб этади ва биз Азар билан бир жамоада тўп сурамиз.
Оливье Жиру
Унинг кетиши «Челси» мухлислари учун оғир зарба бўлди. Биласизми, у тенг кучли жамоалар тўқнашувида вазиятни биз учун ютиб берар, деярли йўқ жойдан голни юзага келтира оладиган иқтидор эгаси эди. Кетишни ўзи истади ва биз уни ушлаб қолишдан фойда йўқ эканлигини сездик ва уни қўллаб-қувватладик. Унинг техникаси шунчаки фантастика! У афсунгар! Шундай бўлсада, биз унинг ёрдамисиз олға қадам ташлашимиз шарт. Мен йигитлар ва ўз номимдан унга келажакдаги ишларига омад тилаб қоламиз.