Жорий йилнинг 1-7 июнь кунлари Россиянинг Тольятти шаҳрида XVIII болалар гандбол фестивали бўлиб ўтади. Бугун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бўлган 60 нафар ёш умидли гандболчиларимиз ушбу мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди.
Россия, Озарбайжон ва Қозоғистон давлатларидан 150 дан ортиқ турли тоифадаги жамоалар иштирок этаётган халқаро турнирда 2002-2003 йилларда туғилган ўғил-қизларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.