Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Трансфер оламидаги энг сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда кўҳна қитъанинг топ-клублари ўз таркибини кучайтириб олиш ҳақида бош қотиришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун трансфер бозоридаги сўнгги янгликлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

«Реал Мадрид» Бэйлдан қутулишнинг янги услубини топди!

«Қироллик клуби» раҳбарияти қайсар футболчини майдонга тушурмоқчи эмас. Унинг жамоа сафида бор эканлиги жамоанинг руҳиятига таъсир кўрсатади деб ҳисоблаётган Мадрид суперклуби Бэйлни сотиб юбориш учун янги вариантни ўйлаб топди. Улар уэльслик футболчини Поль Погба трансферига аралаштиришмоқчи. Яъни клуб Погба учун сўралаётган сумманинг бир қисми сифатида Бэйлни таклиф қилади деб хабар бермоқда «The Times» нашри. «Реал Мадрид»нинг трансферлар учун маблағи тўлиқ янги жамоа тузиш учун камлик қилиши сабабли, клуб бир нечта футболчиларни сотишга мажбур бўлмоқда. Юқорида зикр қилинган нашрнинг хабар беришича, агарда «Манчестер Юнайтед» Бэйлни ўз таркибида кўришни истамаса, «Реал Мадрид» Ҳамес ёки Навасдан бирини Погба учун бериладиган сумманинг бир қисми сифатида таклиф қилиб кўради. «Реал Мадрид» қандай услубда бўлса-да, молиявий қулай шартнома тузиш пайида!

«ПСЖ» Кулибалининг ишқида ёнмоқда!

Мана бир неча йиллардан бери Европанинг топ-клублари эътибор марказида турган ҳимоячига «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар ҳимоячи харид қилиш ният қилишмоқда. Ҳозирда Куилибалининг трансфер суммаси юз миллиондан ошиб кетгани сабабли кўплаб клублар ундан воз кечишга мажбур бўлишмоқда. «ПСЖ» клубида эса, исталган футболчини харид қилиш имконияти мавжуд. Клуб Кулибалини қўлга киритиш мақсадига ета олмаса, «Аякс» клуби марказий ҳимоячиси ва сардори Де Лигтни ўзига оғдириб олишга уруниб кўради,  деб ёзмоқда «Telegraf» нашри.

«Атлетико Мадрид» янги кашфиёт арафасида

Матрасчилар «Фенербаҳче»нинг македониялик футболчиси  Элиф Элмас билан жиддий қизиқиб қолди, деб хабар тарқатмоқда «НТВ Спорт» нашри. Унда айтилишича, ёш иқтидор эгасининг трансфер суммаси 14 миллиони ташкил этади ва тез орада «Атлетико Мадрид» клуби футболчи билан шартнома имзолайди. Энг қизиғи шундаки, турк клуби Элифни ўтган мавсумда 180 минг еврога харид қилган эди. Иқтидорли футболчининг ажойиб ўйинлари туркиялик мухлисларда илиқ таассурот қолдираётганига қарамасдан, футболчи ўсиши учун кучлироқ чемпионатга ўтиши лозим, дейди Элиф Элмаснинг агенти.

Адриен Рабьо тобора грандлардан узоқлашмоқда!

Париж клуби билан келишмовчиликлар сабабли эрта хайрлашган футболчи ўзи учун қулай вариант излашда давом этмоқда. Эркин агентга айланган французга АПЛнинг икки клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ҳозирда расмий таклиф билан «Эвертон» футболчига мурожаат қилган бўлса, шу кунларда «Манчестер Юнайтед» футболчи билан алоқага чиқади деб ёзмоқда «Telefoot» нашри. «Қизил иблислар» Погба кетадиган бўлса, марказ кучсизлашиб қолмаслиги учун Рабьони харид қилишни мўлжаллаган бўлса, «Эвертон» янги мавсум олдидан таркибини бутунлай янги даражага олиб чиқмоқчи.  Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз! Биз  билан қолинг!
                       
Яҳёхўжа Улуғхўжаев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:11, 03.06.2019.
Ўқилди: 30920 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.