Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Евро-2020 саралаш босқичида Исроил дарвозасини пеналтидан ишғол қилди.
“Бавария” форварди миллий терма жамоа сафида 106-ўйинини ўтказди ва энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида биринчи ўринга кўтарилиб олди ва шу билан биргаликда у Якуб Блашчиковски (“Висла”) ўрнатган рекордни такрорлади.