"Рома" ўз расмий сайтида ҳимоячи Костас Маноласни "Наполи" билан расман шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. 28 ёшли футболчининг трансфер қиймати 36 млн еврога баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, Манолас 2014-йил ёзида "Олимпиакос"дан "Рома" сафига келиб қўшилганади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ҳимоячи "А" серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.