Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Усбу рукндаги энг сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.

«ПСЖ»га дарвозабон керак

Париж клуби Буффон кетгач, савияли дарвозабон излашда давом этмоқда. Бундан аввалги сонларимизда клуб «Милан» дарвозабони Доннарума билан музокаралар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, «Милан» ўз дарвозабони учун жуда катта сумма сўрамоқда ва футболчининг ўзи ҳам ўзи учун қулай шартнома тарафдори. «ПСЖ» бундай катта харажатлардан қочиш мақсадида, «Реал Мадрид»да ҳеч ким қадрламаган 32 ёшлик Кейлор Навасни ҳарид қилмоқчи.
Кейлор Навас учун Париж клуби «Реал Мадрид»га 17 миллион евро таклиф қилиш ниятида. Агарда бу трансфер амалга ошса, «ПСЖ» каттагина пулни тежаб қолишга муваффақ бўлади.

Конте Матични қўлга киритмочи!

«Милан»нинг «Интер» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси саналадиган Немания Матич борасида клубига таклиф жўнатди.
Унга кўра «Интер» Наинголлан ва 10 миллион евро эвазига сербиялик футболчини қўлга киритишни мақсад қилган.
«Қизил иблислар» ўз футболчисини жамоада олиб қолишни исташмоқда. Шундай бўлсада, агарда трансфер суммаси катталашадиган бўлса, бу масалани чуқурроқ ўйлаб кўришга ҳам тайёр эканлигини ҳам яшириб ўтирмаяпти.

Самир Насри Бельгия клубига ўтди

Ўзининг «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клубларидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг эътиборини қозонган футболчи янги мавсумни «Андерлехт» клубида ўтказадиган бўлди.
«Вест Ҳем» сафидаги омадсиз мавсумдан сўнг футболчи ўз дўсти Винсент Компанийнинг маслаҳати билан айнан шу жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди. Томонлар бир мавсумга мўлжалланган шартномага имзо қўйишди.

Погба кетадими?

Франциялик футболчининг агенти саналадиган Мина Раёла ўз мижози клубда қолмаслиги аниқ эканлигини эълон қилди. У журналистлар билан бўлган суҳбатда ушбу мавзуга тўхталиб ўтди ва бу холатга шундай изоҳ берди:
«Манчестер Юнайтед» клубида фаолият олиб бораётганларнинг ҳаммаси яхши билиб турибди. Полнинг жамоада қолиш истаги йўқ эканлиги кундек равшан. Уни тўғри тушунмоқ зарур. Погба бир жойда қотиб қолишни хуш кўрмайдиган йигитлардан. Ҳаёт йўли жуда қизиқ ва машаққатли. Унинг кейинги манзили борасида тинимсиз иш олиб боряпмиз. Клубда қолиш борасида ўйлаётганимиз ҳам йўқ!
Ҳозирда Погба учун «Реал Мадрид» ва «Ювентус» ўртасида кураш бормоқда.

«Ювентус» Лукакуни илиб кетиши мумкин

Италияда трансфер бозори қайномоқда. Гап шундаки «Ювентус» клуби янги мавсумга ўзгача тайёргарлик кўраётган «Интер»нинг  имкониятларини пасайтириб юбориш мақсадида Милан шахри клуби трансферларига аралашмоқда. Кеча «Интер» жамоаси томонидан харид қилиниши кутилаётган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Лукаку борасида англия клубига таклиф жўнатди. Клубнинг бундай иш тутишидан асосий мақсад «Интер»нинг бирдан кучга тўлишига қаршилик деб баҳоланмоқда. Молиявий жиҳат борасида Италияда ҳеч қайси клуб «Ювентус»нинг олдига тушаолмаслигини инобатга олсак, «кекса сениора»нинг бундай йўл тутиши табиий хол.

«Ньюкасл» ўз юлдузини 50 лимонга баҳолади!

«Манчестер Юнайтед» жамоаси трансфер ойнаси очилган кундан бери «Ньюкасл» клуби билан Шон Лонсафф борасида музокаралар ўтказиб келмоқда. Иқтидорли ярим ҳимоячи учун клуб аввалига 25 миллион таклиф қилган бўлса, орадан кўп ўтмай бу сумма 35 миллионга чиқди.
Бугун «Ньюкасл» футболчининг келажаги борасида якуний қарорни эълон қилди. Унга кўра, агарда «қизил иблислар» футболчини қўлга киритишни истаса, 50 миллион фунтнинг баҳридан ўтишлари зарур. Акс холда бу трансфер амалга ошмай қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:05, 06.07.2019.
Ўқилди: 13154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.