Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Америка кубоги-2019. Месси четлатилган ўйинда Аргентина бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -1

Аввалги иккита Америка кубоги мусобақасининг финалида тўқнаш келган Аргентина ва Чили терма жамоалари, бу сафар 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушишди. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда "альбиселесте" рақибидан қасос олишга муваффақ бўлди. Аммо бу галги ўйин "қаҳрамони" ҳакам бўлди.

Учрашув аргентиналиклар учун муваффақиятли бошланди. Баҳснинг 12-дақиқасида Месси томонидан амалга оширилган жарима тўпи натижасида Агуэро ҳимоячилардан қочиб кетди ва дарвозабонни доғда қолдирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Паоло Дибала ҳисобдаги фарқни ошириб қўйди.

Бу пайтга келиб Чили терма жамоаси етакчиси Алексис Санчес жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Баҳснинг 37-дақиқасида эса Лионель Месси ва Гари Медель чизиқ ёнидан тўп учун кураш олиб боришди ва тўп майдонни тарк этди. Медель эса Месси томон келди ва унга бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Натижада ҳар иккала футболчи кўкрак орқали бир-бирига урилишди. Ҳакам эса уларнинг ҳар иккаласига қизил карточка кўрсатди. VAR тизимида ишлаётганлар реферига қандайдир маълумотларни етказишди, аммо ҳакам вазиятни қайта кўришни истамади.

Иккинчи тайм ўрталарида эса ҳакам VAR ёрдамида Аргентина дарвозаси томон пенальти белгилади. Артуро Видаль эса ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди. "Альбиселесте" йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, аммо Агуэро икки марта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа, Аргентина ғалабани ушлаб қолди ва ўз уйига бронза медаллари билан қайтадиган бўлди.

Америка кубоги-2019, 3-ўрин учун ўйин
Аргентина – Чили 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Агуэро, 2:0 – 22 Дибала, 2:1 – 59, пенальти Видаль.
Аргентина – Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, де Пауль, Паредес, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Месси, Дибала (Ди Мария, 67), Агуэро (Суарес, 81).
Чили – Арьяс, Медель, Хара (Марипан, 50), Диас, Пульгар, Исла, Босежур, Арангис (Кастильо, 83), Видаль, Варгас, Санчес (Фернандес, 17).
Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).
Четлатишлар: Медель (37), Месси (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 07.07.2019.
Ўқилди: 6048 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.