"Реал" футболчиси Гарет Бэйл Хитой клубидан жуда яхши таклиф олди.
"El Chiringuito" нашрига кўра, номи ошкор қилинмаётган клуб 29 ёшли футболчиучун йилига деярли 70 млн евро маош тўлашга тайёр. Агар Бэйл шу клубга ўтса, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Аммо хитой клуби Бэйлни деярли текинга қўлга киритмоқчи. "Реал" эса бунга кўнмайди.