Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Бунёдкор»: Минскдаги еттинчи кун

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

Бугун "қалдирғочлар"  одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса, одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

"Бунёдкор" 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарлари, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашилади. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйин Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:22, 17.07.2019.
Ўқилди: 2526 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик