Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Карпин ўз жамоасида топ ҳужумчини етиштирмоқда» – Шомуродов рус журналистлари эътирофида

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Рус нашрларидан бирида (Sport Mail.ru) Елдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Биз уни сизларга илиндик.

Янги мавсум олдидан Валерий Карпин жамоанинг ўйин услубини белгилаб олди. Эндиликда унинг жамоаси тўпни кўпроқ назорат қилганча, ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. Карпин жамоани Папов, Ероминка, Норман, Байрамиян, Ионов сингари майдонни яхши кўра оладиган футболчилар атрофида тузган бўлсада, асосий планга секин – асталик билан Элдор Шомуродовни олиб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда ўзбек асосий таркибдаги жойини  Сигурдсонга бой бериб қўйган бўлсада, ёзда Карпин исландиялик ҳужумчини бир четга суриб қўйди ва Шомуродов билан 5 йиллик шартнома тузди…

Мавсум олди учрашувларнинг ўзидаёқ Элдор жамоанинг биринчи рақамли ҳужумчисига айланди. Футболчи ўтган мавсум давомида РПЛ учрашувларида 3 та гол киритган бўлса, янги мавсумда 3 та турнинг ўзидаёқ 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

“Ишонаманки, голлар Шомуродоа учун ишонч бағишламоқда. Ўзи шундоқ ҳам «Рубин» билан бўлган учрашувда унинг ўйинидан кўнглим тўлган эди. Тўғриси футболчини фақат киритган голи билан баҳолаш хато.”

Валерий Карпин

Мураббий ўтган мавсумдаёқ футболчининг киритган голи билан баҳолаш ноўрин эканлигига шаъма қилган эди. Аслида Шомуродовнинг асосий ютуғи голларида эмас. Унинг арсеналидаги тезкорлик ва ҳаракатчанлик ўтган мавсумда «Ростов» томонидан қўлланган қарши ҳужум тактикасида катта  фойда бергани таҳсинга сазовар. «Спартак» билан бўлган учрашувда Шомуродов кўзга ташланмаган бўлсада, унинг жамоа учун катта нафи тегди.
«Арсенал» жамоаси билан бўлган учрашувда Элдор унча – мунча ҳужумчилар бажара олмайдиган даржада катта зонада рақиб ҳимоячилари учун бош оғриқ бўлди ва уларни ҳавотирда ушлаб турди.

Статистика ҳам сўзларимизни исботламоқда. Футболчи учрашув мобайнида рақиб дарвозасига 4 бор зарба берган. Бу энг яхши кўрсатгичлардан бири.  3 бор омадли алдаб ўтиш ва 2 та ажойиб пас. (Айниқса Ионовга узатилган пасни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Жуда нозик ва ишончли пас)!
Шомуродов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ гол киритиши мумкин эди. Бироқ дарвозабонинг устидан тўпни ташлаш учун масофа етмай қолди. Аввалига «Ростов» ўзи учун ўзи муаммолар ярата бошлаган эди, лекин Шомуродов рақиб майдончасида қандай ўйнаш керакли борасида намуна кўрсатди ва ўйинни жамоаси учун деярли ютиб берди.

Тўғри, «Арсенал» бу голдан сўнг жавоб қайтара олди, бироқ «Ростов» кучлироқ эди «Арсенал»нинг «Нефтчи»га қарши баҳс олдидан бироз дам олганидан унумли фойдаланди.
Шунга қарамасдан, Карпин ўзи билан фахрланса арзийди. 

«Арсенал»га қарши учрашувда Элдор ўзининг нақадар серқирра эканлигни ва потенцияли жуда баланд эканлигни исботлаб берди. Агарда у шу темпда ишлашда давом этса, «Ростов»да узоқ қолмаслиги аниқ!

 

Манба: Sport Mail.ru
Киритилди: 11:40, 30.07.2019.
Ўқилди: 10321 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.