Кириш Регистрация

Остон Ўрунов: «Шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» — «Динамо» (2:0) учрашувининг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Мураббийимизнинг кўрсатмаларини яхши бажарганимиз учун ўйинни унчалик қийин ўтди деб айта олмайман. Шу боисдан биз ғалабага эришдик.

— Бундай иссиқ ҳавода ўйнаш қийин эмасми?
— Ҳа, қийин. Аммо биз шунга мажбурмиз.

— Жиззахдаги мағлубиятдан кейин жамоани ўзига келтириш учун қандай ўзгаришлар қилинди?
— Ўйин давомида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмагандик. Шу боисдан Жиззахдаги мағлубиятни тасодиф деса ҳам бўлади. Энди буёғига ғалабалар учун кўплаб голлар уришга ҳаракат қиламиз.

— Мавсум бошланишидан олдин сизда жароҳат бор дейишганди. Шу гапларга аниқлик киритсангиз.
— 4 ой жароҳат билан ўйнадим. Ўшанда жароҳатланганимда шифокорлар 4 ойга сафдан чиққанимни айтишганди. Ҳозир эса анча яхшиман. Ўйин пайти барибир бироз оғриқ сезилмоқда. Оғриқлар ўтиб кетганидан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, айтиб ўтсам, наманганлик мухлислардан миннатдорман. Гарчи бошқа жамоа таркибида ўйнасам ҳам улар ҳар бир ўйиндан олдин менинг телефонимга хабарлар ёзиб, омад тилашмоқда.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 06:20, 31.07.2019.
Ўқилди: 4886 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик