Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Мухлислар қурбонига айланган футболчилар

Баҳо:
+1 | -1

Афсуски, барча футболчилар ҳам мухлислар ардоғида бўлавермайди. Баъзан омад улардан юз ўгирса, базан ўзлари билмай қилган хатолари сабабли мухлисларнинг ғазабига дучор бўлишади…
Баъзан ушбу ғазаб футболчиларнинг ҳаётига зомин ҳам бўлади. Бугун эътиборингизга футбол фанатларлар қурбони бўлган футболчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Андреас Эскобар

1994 – йилда бўлиб ўтган Мундиалда Колумбия терма жамоаси фоворитлардан бири саналар, жамоадан мухлисларнинг умиди катта эди. Афсуски, жамоа гуруҳ босқичининг 3 – турига келиб азалий рақиблари саналмиш АҚШдан 2 : 1 ҳисобидаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олишади. Энг ачинарлиси шундаки, ҳисоб дуранг бўлиб турган бир пайтда Андреас Эскобар ўз дарвозасини ишғол қилади ва бир сонияда халқ душманига айланади…
27 ёшдаги ҳимоячи айнан автоголга қадар терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири эди ва тез орада фаолиятини Европада давом эттириши кутилаётган эди. Омадсиз ЖЧдан сўнг ортга қайтган Колумбия терма жамаоси футболчилари тез орада ҳаммаси унутилиб кетишидан умидвор ҳолда яна эски ҳаёт тарзига тушиб кетишди. Андреас Эскобар тунда маҳалий ресторанлардан биридан чиқиб ўз машинасига йўл олади. Афсуски, футболчи ўз машинасининг ичида отиб кетилади. Колумбия терма жамоасининг ашаддий мухлисларидан бири унга қарата 6 та ўқ узади ва ҳар ўқ узганида «гол» деб бақиради…
Орадан кўп ўтмай жиноятни амалга оширган шахс қўлга олинади ва 42  йилга озодликдан маҳрум қилинади. Энг қизиғи шундаки, қотил 10 йилда қамоқдан озод бўлиб чиқиб кетади…

Ҳайдер Кадим

Ироқда футбол 2007 – йилдаги қитъа чемпионлигидан сўнг катта машхурликка эришди ва бироз чегарадан ҳам чиқиб кетди.
2009 – йилда Ироқнинг Хила шаҳри жамоалари ўртасидаги баҳсда аянчли воқеа юз беради. Ҳисобни тенглаштириш учун дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиққан Ҳайдер Кадим бирданига ерқа қулаб тушади. Дарвоза ортида ўтирган қизиққон мухлислардан бири Ҳайдер Кадимга қуролидан ўқ узади ва футболчи оғир тан жароҳати олади. Қотилни ўша заҳоти қўлга олишган бўлсада, футболчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи топилмайди. Айнан шу воқеа сабабли Ироқ футболида жуда катта ўзгаришлар содир бўлган бўлсада, вазият ҳали – ҳамон ўнгланганича йўқ.

Франко Нието

Аргентина чемпионатининг 3 – двизионида тўп сурувчи «Чикарито» ва «Дел Рохо» жамоалари ўртасида 2014 – йилда бўлиб ўтган учрашувнинг якунига кўпчиликнинг қалбини ларзага келтирган бўлса, ажаб эмас…
«Дел Рохо» жамоаси футболчилари ўйин давомида жуда қўпол футбол намойиш этишади. Стадионга йиғилган мухлисларнинг аксарияти ўйиндан сўнг, рақиб футболчилари билан «гаплашиб» қўйишга келишиб олишади ва учрашувдан сўнг «Дел Рохо» жамоаси футболчиси Франко Ниетони машинасини таъқиб қилади ва уни тўхташга мажбур қилишади. Нима бўлаётганини тушунмай қолган футболчига ташланган мухлислар уни қўлга тушган буюмлар билан дўппослашади… Жароҳатлар таъсирида футболчи 2 кундан сўнг оламдан ўтади. Афсуски, бу воқеа ОАВ томонидан тўлиқ ёритилмаган…

Доменик Гашовский

Бундай холатлар «кўҳна қитъада» ҳам содир бўлиб туради. 2016 – йилда Полшанинг «Катоветс» клубининг ёш юлдузи Доменик Гашовский рақиб мухлислари қурбонига айланади… Меҳмондаги ўтказилган ўйиндан сўнг ортга қайтаётган футболчини рақиб жамоаси мухлислари ўраб олишади. Футболчи кўпчиликка қарши чиқишдан қўрқмайди ва очиқчасига ўзини ҳимоя қилишга тушади. Спортчининг қаршилик кўрсатаётганини билган рақиб мухлислари пичоқ ёрдамида Гашовскийга бир неча бор тан жароҳати етказишади. Оқибатда, футболчи воқеа жойидаёқ жон таслим қилади. Кейинчалик  мухлислар тўдаси тўлиқ қўлга олинади, лекин Доменикни ортга қайтаришнинг иложи йўқ эди…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:32, 04.08.2019.
Ўқилди: 9007 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.