10-11 август кунлари Coca Cola Суперлигасида 16-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Мазкур тур доирасидаги “Навбаҳор” — АГМК ўйини 11 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Ҳар икки жамоада ўз вақтида “Пахтакор” таркибида тўп сурган қатор мутахассислар фаолият олиб боради. Уларнинг “Пахтакор-79” хотира кечасида иштирок этиш режаларидан келиб чиқиб, икки клуб ўзаро келишгани ҳолда учрашувни бир кун аввалроққа суришни сўради. Хат регламентда кўрсатилган муддатгача ёзилгани, “Спорт” телеканали ҳали ўз дастурлари режасини тасдиқлаб улгурмагани, шунингдек, мазкур ўйиннинг кўчиши хавфсизлик ва бошқа масалаларда ЎзПФЛга ноқулайлик туғдирмаслигидан келиб чиқиб, учрашув вақти ўзгартирилди.
Қолган учрашувлар ўз вақтида ўтади. Қуйида “Спорт” телеканалининг трансляциялар масаласидаги режаси билан танишиб олишингиз мумкин.
Суперлига, 16-тур
10 август, шанба
18:00. СУРХОН — ЛОКОМОТИВ. «Спорт» телеканали
18:00. ДИНАМО — ҚЎҚОН-1912. «Маҳалла» телеканали
20:00. НАВБАҲОР — АГМК. «Маҳалла» телеканали
20:00. ПАХТАКОР — БУХОРО. «Спорт» телеканали
11 август, якшанба
04:15. ДИНАМО — ҚЎҚОН-1912. «Спорт» телеканали (такрор)
07:55. НАВБАҲОР — АГМК. «Спорт» телеканали (такрор)
20:00. МЕТАЛЛУРГ — АНДИЖОН. «Маҳалла» телеканали
20:00. СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ.
20:00. НАСАФ — БУНЁДКОР
21:45. НАСАФ — БУНЁДКОР. «Спорт» телеканали (такрор)
12 август, душанба
00:05. СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ. «Спорт» телеканали (такрор)
Тақвим ишлаб чиқилаётган вақтда Қурбон ҳайитининг тахминан 12 август санасига тўғри келиши кўзда тутилганди. Ҳайит байрамининг бир кун эртароқ нишонланиши сабаб, 16-турнинг уч ўйини шу кунга тўғри келади.