Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Ливерпуль» – УЕФА Суперкубоги ғолиби!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ҳозиргина УЕФА Суперкубоги якунланди. “Водафон Арена”да кечган баҳсда “Ливерпуль” пенальтилар сериясида “Челси”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.

Ўйин кутилганидан бироз бошқача бошлади. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ “Челси” “Ливерпуль”ни ҳужумларга “кўмиб” ташлади. Учрашувнинг 36-дақиқасида Пулишичнинг ажойиб пасидан кейин Оливье Жиру “кўклар”ни ҳисобида олдинга олиб чиқди. Орадан 12 дақиқа ўтгач Садьо Мане орадаги фарқни қисқартирди. Биринчи бўлимда муҳлислар бошқа гол кўришмади.

Иккинчи бўлимни мерсисайдликлар фаолроқ бошлади. Кейинчалик “Челси” яна 2та гол урган эди, аммо ҳакам офф-сайд дея эътироф этди. Ўйиннинг асосий вақтида жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Қўшимча бўлимнинг 96-дақиқасида Садьо Мане яна бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Жоржиньо пеналтини аниқ амалга ошириб, яна ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар бошқа гол ура олишмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Пенальтилар сериясида омад “Ливерпуль”га кулиб боқди. Адриан Абраҳам пенальтисини қайтаришга эришди.

Ливерпуль Англия – Челси Англия 2:2

Пенальтилар серияси: 5:4

Голы: 0:1 – 36 Жиру, 1:1 – 48 Мане, 2:1 – 95 Мане, 2:2 – 101, пенальти Жоржиньо.

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Хендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабиньо, Мане (Ориги, 103), Салоҳ.

Челси – Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абрахам, 74).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (79), Хендерсон (85), Александер-Арнолд (107).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:39, 15.08.2019.
Ўқилди: 7795 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4068]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2514]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2499]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2375]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2314]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2219]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2125]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2118]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2024]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1818]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик