Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси Ван Дейк ва «олтин тўп» ҳақида интервью берди

Баҳо:
+ | -

Нуфузли «олтин тўп» совринини  учун кураш олиб борадиган 3 та футболчининг номи эълон қилинганидан хабарингиз бор. Ушбу футболчилардан бири саналмуш  Лео Месси бугун таниқли Каталония радиостанцияси учун интервью берди. Футболчи ўз интервьюсида «олтин тўп» соврини учун асосий даъвогар бўлиб турган Виржил Ван Дейк ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бундан ташқари, ғолиблик учун даъвогар 3 та футболчи номи эълон қилингач, футбол оламидаги машхур инсонлар томонидан берилган интервьюларни ҳам сиз азизлар учун таржима қилдик. Ҳозир айнан Месси ва бошқа футбол олами вакиллари томонидан берилган интервьюларни тақдим этамиз.

Садио Мане

Агарда «олтин тўп»ни Месси олса, сира ҳафа бўлмайман. Тан олиш лозим, Виржил ажойиб мавсумни ўтказди ва жамоамизга ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритишда катта ёрдам берди. Шундай бўлсада, мен Мессини бу совринга кўпроқ ҳақли деб ҳисоблайман. Ҳамма Мессининг нималарга қодир эканлигни билади. Шу сабаблим уни тарифлашга ортиқча вақт сарфлаб ўтирмайман.

Сол Кембелл

Ким билади дейсиз?! Агар «олтин тўп»ни Виржил қўлга киритса, сира ҳайрон қолмаган бўлар эдим. У ажойиб мавсумни ўтказди ва ўзини кўрсата олди. Голландиялик футолчи совринга эга чиқса, бунга ҳеч ким ҳайрон қолмаслиги аниқ. Аввалари ҳам кучли ҳимойчилар мавжуд эди, бироқ ҳозир футбол тамоман ўзгариб кетди. Қанот ҳимоячилари аввалги даврлага нисбатан кўпроқ ҳужумга қўшилмоқда ва ҳимояга эътибор сусаймоқда. Балки шу омил туфайли марказий ҳимоячилар кўзга ташлана бошлагандир?! Шундай бўлсада, шуни айтиж жоиз-ки, Виржил сингари ҳимоячилар футболни ўзгартирмоқда!

Раян Бабел

Агар адашмасам, сўнгги бор 2006-йилдагина марказий ҳимоячи (Каннаваро) бу совринга эга чиққан эди. Шундай экан, бундай хол яна амалга ошиши мумкин. Шахсан мен унинг бу совринни қўлга киритшини жуда истаяпман.

Вейналдум

Виржил ҳаммани тўхтатишга урунмоқда ва бу ишни ажойиб уддалаётганидан хабарингиз бор. «Ливерпуль» назлида у дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Боз устига, у ажойиб мавсумни ўтказди. Агарда эътибор бериб қарасангиз, у даъвогарлар ичида энг яҳши мавсум ўтказгани билан ажралиб туради. Шундай бўлсада, бу масалани биз ҳал этмаймиз.

Мишел Платини

Ҳозирда бу соврин учун Месси яққол фоворит. Унинг ортида Роналду кетмоқда. Шундай бўлсада, ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин.

Месси ЕЧЛдаги омадсизликка қарамасдан қолган даъвогарладан кўра бир бош баландроқ футбол намойиш этмоқда. Мен Мбаппени Роналду ва Мессининг издоши деб атган бўлар эдим. У ўз ўйинлари билан «сўйлоқ»ни эслатиб юборади. Ундан катта совринларни қўлга киритиш учун ҳамма нарса мавжуд. Бундан ташқари у ҳали ёш ўзини кўрсатиш учун қолганларга нисбатан унда вақт кўпроқ. Шахсан мен, уни франция футболидаги энг кучлиларидан бири сифатида қайд этаман. Бугунги кунимизда Мбаппе Гризман ва бошқа терма жамоа футболчиларидан кучлироқ деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, келажакда Мбаппе бу соврини қўлга киритади.

Лео Месси

«Олтин тўп»?  Ҳеч қачон олдимга бу совринни асосий мақсад қилиб қўймаганман. Мен учун энг муҳими  жамоам билан қўлга киритадиган совринларим! Ўтган мавсумда биз кўплаб совринларни қўлдан чиқариб юбордик. Янги мавсумда бундай хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ.
Ван Дейкнинг олтин тўп учун даъвогар бўлиши табиий хол. У ажойиб мавсумни ўтказди. Буни тан олиш ва унга қойил қолиш лозим. Шундай бўлсада, унутмаслик лозимки,  Виржил  биринчи маротаба юқори даражадаги мавсумни ўтказди ва кейинги мавсумда яна шундай темпда футбол кўрсатиши ноаниқ.

Мен эса, 10 йилдан ортиқ вақт давомида  юқори даражадаги футбол намойиш этиб келяпман ва 10 дан ортиқ шахсий ва жамоавий совринларни қўлга киритдим. Шундай бўлсада, «олтин тўп»ни ким қўлга киритиши борасида фикр билдишга ҳақли эмасман. Энг қизиғи шундаки, бизнинг фикримиз ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Айнан шу вазифани бажарувчи инсонлар мавжуд ва улар ким совринга ҳақли бўлса, айнан ўша футболчига совринни топширашларига шубҳам йўқ.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 01:03, 16.08.2019.
Ўқилди: 14842 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.