«Наполи» клубининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Барселона» ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Италиялик мутахассис, айниқса, Каталония клубининг «Ла Масия» академияси фаолиятига юқори баҳо берди.
«Барселона»ми? Улар ақлбовар қилмас ишларни амалга оширмоқда.
«Ла Масия»дан етишиб чиққан ёш футболчиларнинг 18 ёшидаёқ «Барселона»дек буюк клубнинг асосий таркибига шунчалик табиий равишда қўшилиб кетаётганини кўриш ҳайратланарли.
Улар стадиондаги юз минг нафар мухлис қаршисида ҳеч қандай қийинчиликсиз, эркин ва ишонч билан футбол ўйнамоқда.
Буларнинг барчаси ёшлар академиясида саҳна ортида қанчалик катта меҳнат қилинаётганини кўрсатади. Чунки у ердаги мутахассислар асосий жамоа бош мураббийи билан ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб боради.
Мен «Барселона» академиясига ташриф буюришни жуда истардим. У ерда мукаммал тизим мавжуд. Энг муҳими, бу тизим асосий жамоа билан тўлиқ мувофиқлаштирилган», — деди Конте The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Айни пайтда «Барселона» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Каталонияликлар 10 октябрь куни чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган учрашувда «Хетафе»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.













