Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Спортчиларимиз учун ўтган ҳафта қандай якунланди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўтган ҳафта бир қатор спорт турлари бўйича кўплаб мусобақаларга бой бўлди. Жумладан, полвонларимиз Таллинда, велоспортчимиз Франкфуртда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишган бўлса, гимнастикачи қизларимиз Минскдаги турнирда ўз омадини синаб кўрдилар. Шу ўринда, пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги халқаро мусобақаси ҳам эътибор марказида бўлди. Айни паллада ўтган ҳафтада терма жамоамиз вакилларининг мазкур мусобақаларда қайд этган эътиборли натижалари хусусида тўхталиб ўтамиз.

Спорт курашлари

12-18 август кунлари Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 100 га яқин мамлакати вакиллари ўртасида кечган мусобақадан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаль билан қайтадиган бўлди.

Эркин кураш бўйича -97 килограмм вазн тоифасида курашган вакилимиз Мақсуд Вейсалов қўлга киритган бронза медали термамиз учун мусобақа якунигача ягона медаль бўлиб қолди. Шу тариқа ҳамюртларимиз мусобақани 1 та бронза медали билан якунлашди.

Велоспорт

14-18 август кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Янина Кускова терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди.

Кускова мусобақа давомида скрэтч ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида қатнашди. Ҳамюртимиз скрэтч баҳсида 19-натижани қайд этган бўлса, очколар бўйича гуруҳ пойгасида бир мунча ишончли ҳаракат қилди. Ҳатто бронза медали учун рақобат олиб борган Кускова якунда 25 очко жамғариб, еттинчи ўрин билан кифояланди. Учинчи ўрин эгаси билан орадаги фарқ эса 5 очкони ташкил қилди.

Бу ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамизнинг 2003 йилдан буён қайд этган энг юқори натижаси бўлди. Сергей Лагутиннинг чемпионлигидан кейин шу пайтгача ўсмирлар ва ёшлар тоифасидаги дунё биринчилигида спортчиларимиз кучли 10 таликдан жой ола билишмаёган эди.

Бадиий гимнастика

Ўтган ҳафтада Беларуснинг Минск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “BSB Bank” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари гуруҳ ва 5 та тўп билан машқ қилиш баҳсида саккизинчи натижани қайд этишди. Кўпкураш беллашуви 10-поғона билан якунланган бўлса, шахсий чиқишларда терма жамоамизда иккинчи рақамда эътироф этилувчи Екатерина Фетисова мусобақани 24-ўринда тугатди.

Терма жамоамиз вакиллари энди Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олишди. Ушбу шаҳарда яна бир неча кундан сўнг Жаҳон кубоги босқичларидан бири старт олади. Мазкур мусобақалар терма жамаомиз учун 16-22 сентябр кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига асосий тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради. Жаҳон чемпионати эса Токио-2020 Олимпиадаси учун тўғридан тўғри йўлланма бериши билан янада аҳамиятли.

Енгил атлетика

17-18 август кунлари ташкил қилинган Ўзбекистон очиқ кубоги халқаро мусобақасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Австралия, Афғонистон, Саудия Арабистони, Эрон каби мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишди. Мазкур турнир Халқаро енгил атлетика федерацияси тақвим режасидан ўрин олган бўлиб, иштирокчилар Токио Олимпиадасининг нормативини бажара олишса, Олимпиада лицензияларини қўлга киритишлари мумкин эди.

Ўз ўрнида вакилларимиз ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солишди. Қайд этиш жоиз, мусобақада 3 нафар спортчимиз Нигина Шарипова 100 метрга югуриш, Надия Дусанова ва Светлана Радзивил баландликка сакраш секторида Олимпиада нормативини бажаришга жуда яқин келди. Шариповани бундай натижадан атиги 0.18 сония, Радзивил ва Дусановани 5 см. ажратиб қолди. Шундай бўлсада, бу кўрсаткич рейтинг орқали йўлланма олишда имкон тақдим қилиши мумкин.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 08:12, 20.08.2019.
Ўқилди: 1498 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.