Калинич клубни тарк этишга яқин турибди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Никола Калинич Каталония клуби қизиқиши доирасига тушиб қолган.
Пойтахт клуби 31 ёшли хорватиялик футболчини камида 15 млн евродан кам қийматга сотмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Калиничга "Севилья" ва "Фенербахче"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда хорват Ла Лиганинг 17 та ўйинида 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.