Замонавий футбол оламидаги энг кучли мураббийлардан бири саналадиган Пеп Гвардиола кўплаб янги номларни кашф этганидан хабарингиз бор. Шундай бўлсада, «танганинг икки томони бўлади» деганларидек, қаҳрамонимиз ўзи истамаган тарзда бир нечта кучли футболчиларни четга суриб ташлаган. Футбол афсоналаридан бири Ибраҳимович шулар жумласидан.
Англаганингиздек, бугун Гвардиола томонидан кераксиз деб топилган футболчилар ҳақида сўз боради.
Эмре Жан
Эмре «Бавария» клуби тарбияланувчиси сифатида секин-аста асосий жамоага қўшилиб бораётган пайтда клуб Гвардиола билан шартнома тузади. Бутун бошли Германиядаги энг иқтидорли ёш футболчилардан бири сифатида қайт этилган Эмре Жан илк машғулотнинг ўзидаёқ Пеп томонидан «яроқсиз» деб топилади. Мураббийнинг талаби билан «Байер» жамоасига сотиб олиш шарти билан трансфер қилинган футболчи «Байер»да ўзини йўқотиб қўймади. Эмре учун «Байер»даги ўша мавсум энг сермаҳсулига айланди. Шундай бўлишига қарамсадан Гвардиола уни ортга қайтаришни истамади ва Жан «Ливерпуль» сафига ўтиб кетди. Испаниялик мутахассис футболчини ўз ўйин услубига мослаша олмагани учун шунчаки четга суриб ташлайди.
Самуэл Это'о
Гвардиола нима учун камерунлик футболчини сотиб юборгани ҳозирга кунларимизга қадар жавобсиз қолмоқда. Самуэл «Барселона»нинг ўйинига мос тушар, Месси билан майдонда яҳши тандем ҳосил қила олар эди. Энг қизиғи шундаки, футболчи Пеп қўл остидаги илк мавсумда 30 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Шунга қарамасдан Гвардиола уни жамоа учун меҳнат қилмасликда айблади. Орадан кўп ўтмай унинг ўрнини ёшроқ футболчилар билан тўлдиришини ваъда қилиб «Интер» жамоасига сотиб юборди.
Жамоа учун меҳнат қилмасликда айбланган Этo'о Жозе Моуриньо қўл остида майдонда энг кўп меҳнат қиладиган чинакам машинага айланди. Айрим ўйинларда Самуэл ярим ҳимоячилар билан бирдек тер тўкар, ҳужумда аввалгидек фаол эди. Ўша йилнинг ўзидаёқ ЕЧЛда ғолиб чиққан Самуэл ҳали кўп нарсага қодир эканлигни Гвардиолага исботлаб қўйди десак, адашмаган бўламиз.
Тони Кроос
Ўйинни ўқий олиш борасида тенгсиз саналадиган Тони Кроос Гвардиола билан атиги бир мавсум бирга ишлаган бўлсада, мураббий унинг кариерасида катта бурилиш ясаган. Гап шундаки, Кроос ва унинг агенти клуб раҳбарларидан ўз маошини кўтаришларини талаб қилади. Бир қарашда одатий холат. Пеп эса, футболчининг талаби қондирилмаслигини расман эълон қилади. Тони ҳеч ким билан жанжалашмайди ва у истаган маошдан 2 баробар каттароқ маош таклиф қилган «Реал Мадрид» сафига ўтиб кетади. Унинг келиши сабабли жамоани тарк этган Хаби Алонсани эса, Гвардиола сотиб олишни талаб қилади ва унга Кроос талаб қилган маошдан ҳам каттароқ маош белгиланган шартнома таклиф қилинади. Тони Кроос «Реал Мадрид» сафида футболчи сифатида янада ўсишга ва Германиянинг энг совриндор футболчисига айланишга муваффақ бўлди.
Яя Туре
Бу футболчи Пеп билан икки бор тўқнаш келган ва ҳар сафар ундан «озор» чеккан десак, адашамган бўламиз. Аввалига Яя «Барселона» сафида Гвардиола билан келишиб ишлашга уруниб кўради. Афсуски, футболчининг мураббийи ва мураббий ўртасида пайдо бўлган келишмовчилик сабабли Пеп Яяни траснферга қўяди ва уни «Манчестер Сити»га сотиб юборишади.
Фил суяги юрти ўглони АПЛда йўқолиб қолмайди ва жамоаси билан бир неча бор ички чемпионатда ғолиб чиқади. Яя «шахарликлар»нинг чинакам етакчсига айланади. Клуб мухлислари уни Шайх Мансур давридаги энг омадли харид деб қайт этишади. Афсуски, Яя Туре ўзи истаганидек, «Ман Сити»да бутсаларини михга илишни иложини топа олмайди. «Манчестер Сити» Гвардиоланинг бошқарувига ўтгач, футболчи дарҳол жамоани тарк этишини эълон қилади. Гвардиола эса, уни жамоада олиб қолади ва асосий таркиб учун кураш олиб боришини талаб қилади. Афсуски, мураббий ўзи талаб қилган ўйинни кўрсатиши учун Турега ўйин амалиётини бермайди ва хатто ЕЧЛ учун рўйҳатдан ҳам ўтказишдан бош тортади.
Жо Ҳарт
19 ёшидан бошлаб «Манчестер Сити» дарвозасини ҳимоя қилишни бошлаган иқтидорли посбон Гвардиола жамоага келгунига қадар 4 бор «олтин қўлқоп» унвонини қўлга киртган ва Ангилия терма жамоасининг асосий дарвозабони эди.
Пеп илк машғулотлардаёқ Жо Ҳартнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмайди ва унинг клуб учун кўрсатган ҳизматларига қарамасдан ижарага бериб юборади. Бундай қарордан сўнг, Манчини Гвардиолани бир неча бор танқид қилган бўлсада, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Гвардиола клубнинг янги тарихини ёзидашда энг фаоллардан бири бўлган Жо учун бирор маротаба расмий учрашувда майдонга тушиш имконини ҳам қолдирмай уни батамом четга суриб ташлаган эди.