Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гвардиоланинг кашфиётлари

Баҳо:
+ | -

Бундан аввалроқ, Гвардиола томонидан четга суруб ташланган футболчилар ҳақида сўз юрутган эдик. Энди эса, мураббий томонидан батамом ўзгача футболчига айлантирилган ва янги даражага кўтарилган футболчилар ҳақида сўз боради.

Кевин Де Брюйне



Бельгиялик футболчи «Манчестер Сити» жамоаси рулига Гвардиоланинг келиши билан батамом ўзгача футбол намойиш эта бошлади. Марказий ярим ҳимоячи Пеп даврида ҳужумга яқинлаштирилди ва тўлиқ эркинлик тақдим этилди.

«Челси» жамоасининг асосий таркибига кира олмган футболчи, Гвардиола қўл остида дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айланди.

Кевин ҳозирда сўнгги пасни берибгина қолмай, майдон марказида чинакам дережжорга айланди. Гвардиола унинг ёрдамида ўйи темпини пасайтириши ёки уни истаган чоғида кўтаришни йўлга нқўйди. Қаҳрамонимиз «Манчестер Сити» таркибидаги ўйинлари орқали Россия яшил майдонларда ўтган Мундиалда амалда исботлади. Ҳозирда, бельгиялик Кевин «Манчестер Сити»ни сардор сифатида майдонга олиб тушмоқда. Мана буни чинакам ўсиш деса, бўлади!

Серҳио Бускетс

Гвардиола «Барселона» тепасига келган чоғларда дунёнинг энг кучли марказий ярим ҳимоячиси Яя Туре ўзининг пик формасида эди ва жамоанинг асосий футболчиси саналар еди.

Гвардиола жамоанинг ўйинларида кўп наф келтириши кутилган жисмонан бақувват Яя Туренинг ўрнига академия тарбияланувчиси Серҳио Бускетсни катта таваккал қилиб биринчи планга чиқарди. Кучли зарбаси йўқ, тезкор бўлмаган озғингина йигит Пеп қўл остида супер даражага кўтарилишга муваффақ бўлиши кимнинг ҳам ҳайолига келибти дейсиз.

Гвардиола унинг майдондаги вазифасини шунчалар тушунтуриб бердики, Бускетс ўз ишининг чинакам устасига айланди. Ҳеч ким танимаган футболчи Гвардиола қўл остида 100 миллион еврога ҳам сотилмайдиган чинакам юлдуз айланди. Ўз даврининг энг кучли таянч яримҳимоячисини таркибдан олиб ташлаб академия тарбияланувчисини биринчи рақамли футболчига айлантириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Жошуа Киммих



Бу болакай 2-Бундеслигадаги ўйинлари билан клубнинг ёшлар жамоасига таклиф этилган эди. Бирор маротаба асосий таркиб билан шуғулланмаган футболчини Пеп бир кўришдаёқ, асосий таркибга жалб этади ва уни алмаштириб бўлмас футболчига айлантиради.

Гвардиола қўл остида Киммих ақл бовар қилмас даражада ўсишга эришади. Гап шундаки, Пеп уни қанот ҳимояси, марказий ҳимоя, таянч зонасида бир ҳил ўйин кўрсата оладиган универсал ҳимоячига айлантиради.  

Испаниялик мутахассиснинг меҳнатлари зое кетмади. Киммих иккинчи двизионда тўп сурувчи футболчидан Германия терма жамоасининг асосий таркиб футболчи даражагасигача кўтарилди. 2017-йилда Германияда йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф қилинган қаҳрамонимиз
 Россия яшил майдонларида бўлган ЖЧ сарлаш учрашувларнинг барчасида асосий таркибда иайдонга тушди.

Хави


Гвардиола  ендигина «Барселона» жамоасига бош мураббий бўлган пайтларида Хави 28 ёшни қаршилаган ўртамиёна ярим ҳимоячи эди. Футболчи асосан ҳимояга ёрдам берар, тўпни тезроқ ярим ҳимоячиларга етказиб беришга интилар эди.

Пеп келгач, унинг майдондаги вазифаси батамом ўзгариб кетди. Гвардиола уни майдондаги қора ишлардан тўлиқ фориғ қилди ва ҳужумчилар ортида ўйнаши учун олдинроқ силжишини таъминлади. Бу эса, ўртамиёна ярим ҳимоячининг супер плеймекерга айланишинига замин яратди.

Хави Гвардиола даврининг илк йилида мавсум давомида 29 (!) бор голли узатмани амалга оширади ва ўзининг янги қирраларини кашф этишни бошлайди. Бундан ташқари, Хави Испания терма жамаосининг юлдузли онларида ҳам майдонда жуда катта ҳажмдаги ишни бажаргани билан ҳам кўплаб мухлисларнинг ёдида абадий қолиши аниқ.

Андрес Иньеста

Замонавий футбол оламидаги энг кучли ярим ҳимоячи сифатида тарихда қолган камтарин футболчи Гвардиола қўл остида шуғулланагунига қадар руҳан кучсиз, жисмонан нимжон чинакам заҳира футболчиси эди. Мураббийлар Андрес  учун майдонда позиция топишга қийналишар, уни ярим ҳимоядаги барча зоналарда синаб кўришсада, унинг асл позициясини аниқлай олишмаган эди.

Қаҳрамонимиз «Барселона» жамоасининг бошқарувига келгач, ҳаммаси батамом ўзгариб кетди.
Гвардиола бутун бошли ўйинни Иньестанинг атрофида қуришга тушиб кетди. Пеп Андресни ҳужум ритмига жавоб берувчи футболчига айлантиради. Иньеста ўзининг ўйин услубини батамом ўзгартирди ва батамом янги футболчига айланди. Андрес биринчи навбатда Гвардиоланинг ёрдами билан руҳан янги даражага кўтарилишга еришди ва  жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди.

Гвардиола келгунига қадар ўз клубида асосий таркибга кира олмаётган футболчи, Пепнинг сайи-ҳаракатлари ортидан Испания терма жамоасини Мундиалда ғолиблик сари етаклай олган халқ қаҳрамонига айланди. Иньеста футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган барча совринларга эришди ва миллионлаб мухлисларнинг юракларида ҳурмат қозонибгина қолмай ўз номини тарихга олтин харфлар билан ёздириб қойди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:50, 25.08.2019.
Ўқилди: 4238 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.