Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Энг омадсиз эркин агентлар

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 25 йил давомида футболчиларнинг трансфер қиймати фантастик тезликда ўсиб бормоқда. Дарҳақиқат, замонавий футболда кучли футболчиларнинг нархи бир неча «лимон» эканлиги ҳеч кимни ҳайратга солмай қўйди. Шундай бўлсада, уддабурон клублар машхур футболчиларни ҳам эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олиш орқали ортиқча ҳаражатсиз ҳам кучли жамоа тузишни уддаламоқда.

Трансфер қиймати бир неча миллионга баҳоланаётган футболчини бир центҳам ишлатмасдан қўлга киритиш ёқимли, бироқ бу йўл ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Бугун сўнгги йилларда эркин агентлардан ёлчимаган клублар ҳақида сўз боради.

Винстон Богард – «Челси»

Голландиялик футболчи 21-аср бошида Лондоннинг «Челси» жамоасига эркин агент сифатида ўтган пайтлари дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири саналар эди.

Богард «Милан», «Аякс», «Барселона» сингари ўша даврларнинг гранд клубларида тўп сурибгина қолмай терма жамоа сафида ҳам 20 та учрашувда майдонга тушишга улгурган эди.

Винстонни текинга қўлга киритиш мақсадида унга ҳафтасига 40 минг евро ( ўша даврларда бу жуда катта кўрсатгич эди) маош белгиланган 4 йиллик шартнома таклиф қилган «Челси» воқеалар ривожи тамомила бошқача тус олишини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди.

Мухлислар жамоанинг янги юлдузидан кўп нарса кутишган бўлсада, Богард ишончни умуман оқлай олмади. ТўғрироғИ оқлашни истамади. Футболчи машғулотларда тер тўкиш ўрнига қиматбаҳо машиналар ҳарид қилишга тушиб кетди. АПЛнинг илк 3 та туридан сўнг, Винсант Лондонга фақатгина пул ишлаб олиш учун келгани яққол кўриниб қолди. Энг ачинарлиси шундаки, Винсент «Челси» жамоасига фақатгина пул учун ўтганини яшириб ўтирмади.

«Бу дунёда ҳамма нарса пулга бориб тақалади. Агар сизга миллионларни таклиф этишса, асло рад этманг. Мен АПЛ тарихидаги энг омадсиз трансфер сифатида қайт этилсам ҳам хафа эмасман.»

«Челси» футболчининг баёнотидан сўнг, уни заҳирага михлаб қўйди. Кейинчалик Богарт ёшлар жамоаси билан шуғуланди лекин, жамоада 4 йил давомида қолди ва ўзи истаган миллионларни қўлга киритди. Шундай қилиб, қаҳрамонимиз «Челси» шарафини атиги 9 тагина учрашувда ҳимоя қилган бўлсада, салбий қаҳрамон сифатида клуб мухлислари хотирасида абадий қолса, ажаб эмас.

Хавиер Савиола

Аслида «Барселона»дан «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилган футболчи маломат тошлари остида қолиб кетишига ўрганиб қолган бўлсакда, Савиола борасида бундай дея олмаймиз. Сабаби, «қуёнча» «Барселона» сафида шунчалар кучсиз футбол намойиш этдики, мухлислар унинг клубдан кетгани учун қувониб ҳам қўйишди. Ўз шартномаси сўнгида янги клуб излаган футболчига кутилмаганда «Реал Мадрид» 4 йиллик шартнома таклиф этди. Савиола ўйлаб ўтирмасдам қарор қабул қилди ва 2007-йилда Мадриднинг «Реал» жамаосига эркин агент сифатида ўтиб кетди.

«Реал Мадрид» сафида савиола 2 йил давомида атиги 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилади. Футболчининг фаолияти давомидаги энг омадсиз йиллар учун «қироллик клуби» каттагина маош тўлабгина қолмай, у билан шартномани бекор қилгани учун қўшимча 5 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.

Жозе Босингва

Лондоннинг «Челси» жамоаси билан ЕЧЛда ғолиб чиққан португалиялик қанот ҳимоячиси 2012-йилда эркин агент сифатида «ҚПР» жамаосига ўтиб кетади.

Клуб ажойиб жамоани шакиллантиришга урунган бўлсада, «ҚПР» ўзи ўйлаган реажаларнинг барчасини амалга ошира олмайди.  Ҳафтасига 65 минг фунт маош олувчи футболчидан «ҚПР» мухлисларнинг умиди жуда катта эдиб бироқ...

Босингва юқорида номи зикр қилинган футболчилар сингари кучсиз ўйин намойиш этмаган бўлсада, майдон ташқарисидаги қўпол хатолари учун мухлислар нафратига учрайди. Клубда энг катта маош олувчи футболчи саналадиган Босингва «ҚПР» элитада жон сақлаб қолиш имкониятидан айрилган учрашувда ўзини жуда қувноқ тутади ва катта жанжалга ўралашиб қолади. «ҚПР» клуби расмий сайти  мавсум сўнггида Босингвани клуб тарихидаги энг омадсиз эркин агент футболчи деб эълон қилади.

Марк Боснич

Австралиялик посбон футбол тарихидаги энг омадсиз трансфер десак, адашмаган бўламиз. Дарвозабон бир эмас, икки бор ўзига билдирилган ишончни оқлай олмагани билан тарихда қолган...

Марк аввалига 1999-йилда «Манчестер Юнайтед» клубига эркин агент сифатида ўтади. Футболчи майдонда жуда кўп хато қилибгина қолмай, унинг ташқарисида ўзини умуман профессионал спортчилар сингари тута олмас эди.

Шахсан Фергуссонинг ўзи интервьюларидан бирида Боснич ҳақида сўзлар экан. Унинг машғулотдан аввал ҳам ундан кейин ҳам тинимсиз овқатланишини кулиб айтиб берган эди. Дарҳақиқат, Боснич АПЛ дориасдаги учрашувлардан бири сўнггида клуб автобусида овқатланиб кетгани билан кўплаб журналислталрнинг танқидига учраган эди.

Энг қизиғИ шундаки, 2001-йилда «Челси» Босничнинг ҳунарларини билсада, текинга қўлга киритиш илинжида уни сафга қўшиб олади. Лондон клуби Боснични Карло Кудичинич учун рақобат туғдиришини таҳмин қилишган бўлсада, Марк 2 мавсум давомида атиги 7 бор дарвозани қўриқлайди. Киппер ўйинларга жисмонан ва руҳан тайёр бўлмагани боис заҳира ўриндиғида бамайлиҳотир ўтирар, уни кариераси сира қизиқтирмас эди. Энг ачинарлиси шундаки, футболчи «Челси»даги сўнгги мавсумида унинг қонида  гиёҳванд моддалар аниқланад ва футболчи кокаин истеъмол қилишда айбланиб клубдандан четлатилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:43, 26.08.2019.
Ўқилди: 9406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.