Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Сулшернинг нишони аниқ

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оне Гуннар Сулшер кейинги трансфер ойнаси очилиши билан сотиб олиниши керак футболчининг номини ошкор қилди.
«Эвенинг Стандарт» нашри тарқатган хабарларга қараганда, норвегиялик мураббий кейинги трансфер ойнаси очилиши билан «Боруссия Дортмунд» клуби ҳужумчиси Жейдон Санчони қўлга киритиш учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширишга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ўз футболчисини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчи учун шунингдек, «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» жамоалари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Депай «Лион»ни тарк этиши мумкин

Франциянинг «Лион» жамоасидаги ўйинлари билан ўз имиджини тиклаб бораётган футболчи трансфер ойнаси ёпилиши арафасида жамоани тарк этиши мумкин.
«Туттоспорт» нашри тарқатгн хабарларга қараганда, футболчининг ҳизматлари билан «Милан» жамоаси жиддий қизиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. Томонмлар тез орада музокараларни бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, Депай янги мавсумда 3 та учрашувда майдонга тушди ва 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

«Милан» «Атлетико Мадрид»нинг жавобидан ҳайратда

Милан шахрининг «Милан» жамоаси деярли икки ҳафтадан буён «Атлетико Мадрид» жамоаси билан Анҳел Кореа борасида келишвга эриша олмаяпти.
«Милан» жамоаси футболчининг 80 фоиз ҳуқуқини сотиб олиш учун 35 миллион евро таклиф қилган бўлсада, «матрасчилар» бундан бош тортишди ва ўз ҳужумчиларининг нархини 45 миллон еврога кўтариб қўйишди. Бундан ташқари, футболчи учун тўлов бир урунишда амалга оширилишини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ангел ўтган мавсумда 36 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3 бор йўл топди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида шунча ассист ҳам мавжуд.

«Краснодар» «Фенербахче» футболчисига қизиқмоқда

Россиянинг «Краснодар» жамоаси «Фенербахче» клуби футболчиси билан қизиқб қолди.
Руслар жамоага янги келган бўлсада, 6 ойга сафдан чиққан Реми Кабелланинг ўрнини «Фенербахче» клубининг словакиялик ярим ҳимоячиси Михе Зайц билан тўлдиришни ният қилмоқда.
25 ёшли футболчи ўтган мавсумда Туркия клуби сафида 10 та учрашувда иштирок этди ва бирорта гол кирита олмади.

Томас Тухел Неймарни кетказишга қарши эмас

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Томас Тухел расман Неймарнинг «Барселона»га ўтишига қарши эмас эканлигни эълон қилди.
«Ле Парисиен» нашри тарқатган хабарларга қараганда, Тухел бразилиялик футболчининг ўрнига Усман Дембеле ва Иван Ракитичларнинг жамоага келиб қўшилиши истамоқда.
Мураббий Дембеленинг салоҳиятини жуда яхши билгани боис, уни асосий таркиб футболчисига айлантирмоқда. Бундан ташқари, Мбаппе ва Дембеле ПСЖ учун ажойиб тандем бўлишига мураббий шубҳа қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Неймарни қўлга киритиш учун бу икки футболчидан ташқари яна 125 миллион евро тўлаши лозим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:41, 29.08.2019.
Ўқилди: 6580 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.