Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азамат Абдураимов: «БААга қарши ўйинда янги футболчиларни синаб оламиз»

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БААлик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов қатнашди.

“Бу биз учун сўнгги назорат ўйини. Биз учун эртанги ўйинда аввалги назорат учрашувллари сингари натижа муҳим эмас. Муҳими ўйинимизни шакллантириб олиш.

Биз бир йил ҳеч қандай мусобақаларда иштирок этмадик. Сўнгги икки ой ичида мусобақаларда иштирок этдик. БААга қарши илк ўйинда умуман майдонга тушмаган янги футболчиларни синаб кўраман.  Иккинчи баҳсда эса терма жамоамизнинг асосий таркиби ҳаракат қилади.

Муаммолар доим бўлади. Москвадаги турнирда иштирок этган футболчиларга дам беришга ҳаракат қилдик ва бу тўғрисида ЎФА жамоаларга хат жўнатди. Фақатгина "Насаф" футболчиларни ўйнатишда давом этди ва ҳозир улар жароҳат олган ва ўйинга тайёр эмас. Мени жароҳатлар безовта қиляпти. Терма жамоамиз асосий ҳимоячиси Мўйдинов ҳам жароҳат олган ва келгуси ўйинларда иштирок этмайди .Тўғри бу баҳона эмас, лекин менимча, терма жамоа манфати клублардан устун туриши керак.

Гуруҳдаги рақиблар  ҳақида деярли маълумотларга эга эмасмиз. Яқинда Хиндистон иштирокидаги ўйинлар видеосини кўрдик. Улар кичик турнирда ғолиб бўлишди ва умуман гол ўтказмаган ҳолда 28та гол уришга эришишди.

Баҳрайнга тўхталадиган бўлсак, БАА ва Баҳрайн бир ҳил ўйин кўрсатади. Шу сабабли БАхрайнга қарши ўйин олдиданн БААга қарши ўйинлар яхши тайёргарлик фазифаасини бажаради.

Душанбедаги мусобақадан кейин Тожикистон терма жаомасида ёши кичкинайтирилган футболчилар борлиги ҳақида гапирганмидим? Ҳа, уларнинг сафида кўринишига нисбатан анча ёши катта футболчилар бор эди. Лекин мен буни жиддий айтмаган эдим. Журналистларга эса шундай гаплар керак.

Бизнинг таркибда йўқми? Ёши кичкинайтирилган футболчилар аввалдан бўлган.. “Ювентус”да ўйнаган ҳамюртимиз Зейтуллаевнинг ёши ҳам кичкинайтирилган эди. ЎФА бундайларга қарши курашяптими, демак улар ишлаяпти.

Раҳбарият бизга доим юқори мақсадларни қўяди. Мақсадимиз саралашда ўтиб Осиё чемепионати финалига чиқиш”, - дея Азамат Абдураимов сўзларини келтиради Stadion.uz ходими Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:17, 07.09.2019.
Ўқилди: 3361 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.