Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Зиданни ҳайратда қолдирган футболчилар

Баҳо:
+1 | -

Бугун эътиборингизга футбол оламидаги энг чиройли техника эгаси сифатида тарихдан муқим жой олган собиқ футболчи ва мураббий Зайниддин Зидан томонидан кучли деб топилган 5 та футболчи ҳақида берилган интервьюларни тақдим этамиз. Ушбу интервьюлар Россиянинг «Футбол-Футбол» нашри томонидан жамланиб эълон қилинган.

Стивен Жеррард

Журналистлар Роналду ва Мессига жуда катта эътибор қаратишади ва бошқа қаҳрамонлар ҳақида унутиб қўйишади.
Стивен ажойиб футболчи. У ўз вақтида нафақат ўз позициясида, балки бутун футбол оламидаги энг кучли футболчи эди. Унинг майдондаги ўйини бошқа футболчиларникидан сифатлилиги билан яққол ажралиб турар эди. Ундаги етакчилик хусусияти алоҳида мавзу. Стивен ўз жамоадошларининг руҳиятини кўтариши ва уларни ўзига бўлган ишончини ортишига сабаб бўлар эди. Бундай ҳислатларга эга бўлиш учун туғма истеъдод эгаси бўлиш лозим. Бошқачасига етакчи бўлишнинг иложи йўқ. Сабаби ҳеч қаерда сардорлик борасида машғулотлар ўтказилмайди.

Лука Модрич

Албатта менинг фикримга кўпчилик қўшилмаслиги мумкин, бироқ ўйлашимча Модрич чинакам машина. Тўғри, у қолганлардан ажралиб турмайди, унинг статистикаси ҳам кишини ҳайрон қолдирмайди, лекин у дунёдаги энг кучли ярим ҳимоячи. Гап шундаки, у жуда тартибли футболчи. Унинг ўйинларини зимдан кузатган инсон сифатида шуни айтишим мумкинки, у жамоа енгилган ўйинларда ҳам бор кучи билан майдонда тўп суради ва ўз зонасидаги барча вазифаларни аъло даражда уддалайди. Мен унинг бирорта учрашувни «бузиб қўйганини» эслай олмайман.   У замонавий футбол тили билан айтганда «Реал Мадрид»нинг мияси. Айнан Лука жамоанинг ўйин темпини белгилаб беради.

Неймар

Неймар ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг кўзларини қувната оладиган даражада чиройли тўп суради. У ажойиб футболчи. ОчиғИ, унинг майдон ташқарисидаги ҳаёти билан умуман қизиқмайман. У ҳақида ёлғонларни тўқиб чиқараётган журналистлар ҳақида ҳам ҳеч нарса демоқчи эмасман. Бу уларнинг виждонига ҳавола. Ҳозирда Неймар анча қийин аҳволда қолган. Унга муаммоларини тезда ҳал этиб катта футболга қайтишига тилакдошман.
ОчиғИ мендан собиқ футболчиларнинг номини эшитишни тахмин қилган бўлсангиз керак. Тўғриси, бу футболчиларни мураббий кўзи билан қараган ҳолда танлашга қарор қилдим. Стивен борасида истисно қилишга қарор қилдим. Сабаби, ярим ҳимоячиларнинг ўйини менга кўпроқ ёқади. Жеррард эса, энг кам эътибор қозонган ҳамма замонларнинг энг кучли ярим ҳимоячиси.

Роналду ва Месси

Роналду ва Месси ҳозирда дунёнинг энг кучли футболчилари саналади. Ҳозирда бу икки йигитнинг ўз услуби мавжуд. Улар томонидан майдонда кўрсатилаётган мўъжизалардан ҳайратда қолмасликнинг иложи йўқ. Месси ҳам Роналду ҳам натижага таъсир ўтказа оладиган кам сонли футболчилар сирасига киради. Мен улар ҳақида узлуксиз сўзлашим мумкин. «Барселона»нинг Мессисиз нақадар ўзгариб кетишини ҳамма кўрди. Исталган жамоа Месси билан ва усиз бошқача футбол кўрсатган бўлар эди. Роналду эса, ҳозирги авлоднинг энг кучли футболчиси. У ўз кариераси давомида буни тинимсиз исботлаб келмоқда. Унинг қўлга киритган совринлари ортида жуда катта меҳнат ётади. ОчиғИ Кришнинг интилувчанлиги ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдирган бўлар эди. Роналду доимо кучли бўлишга уринади.
Нима бўлган тақдирда ҳам мен Месси ва Роналдунинг ўйинларидан завқ оламан. Ахир улар ҳозир тарихни ёзишмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:45, 08.09.2019.
Ўқилди: 16740 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5262]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2864]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2662]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2477]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1885]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1808]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1713]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1685]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1619]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик