Янги мавсум старти биз учун кўплаб янги номларни кашф этибгина қолмай, айрим кутилмаган холатларни ҳам тақдим этди. Ўтган мавсумда жуда юқори фўрмада тўп сурган футболчиларнинг аксарияти мавсум стартини жуда пас темпда бошлади ва сира ўзига ўхшамаяпти. Бугун инстат компанияси томонидан қайт этилган статистиc маълумотлар асосида мавсумни жуда бўш бошлаган футболчиларга тўхталиб ўтамиз
Нголо Канте
Тўғриси, унинг бу рўйхатда пайдо бўлганини тушуниш қийин бироқ, статистик маълумотлар Кантенинг ўтган мавсум стартига нисбатан анча паст савияда футбол ўйнаётганини кўрсатмоқда. Нголо янги мавсум стартида инстат томонидан олиб борилган ҳисоб-китоблар бўйича атиги 235 балл жамғаришга муваффақ бўлган. Бу ўтган мавсумдаги натижадан анча паст дегани. Бир қарашда ғалати туюлсада, Канте янги мавсумда ҳали бирорта голли узатма беришни уддалай олмаган бўлса, тўп учун курашларнинг 50 фоизида ғолиб чиқмоқда. Ўтган мавсум стартида бу кўрсатгич 74 фоизни ташкил этаётган эди.
Мануэл Нойер
Германиялик посбон жароҳатидан сўнг, деярли ўзига ўхшамай қолди. Унинг кўрсатгичлари ва ўйинида кескин пасайиш кузатилгани ҳеч кимга сир эмас. Янги мавсум стартида қаҳрамонимиз инстат ҳисоб-китоблари бўйича Бундеслига дарвозабонлари орасида 13-ўриндаги кўрсатгични намойиш этган. Бундан ташқари, дарвозабоннинг рекцияси камайган ва ўзига бўлган ишонч ҳам аввалги даражада эмас. Янги мавсум стартида дарвозабон атиги бир бор сейв қилган бўлиб, Футболчи «Инстат» томонидан 246 балл билан сийланди. Бу сўнгги 10 йил ичида Ноер томонидан қайт этилган энг паст натижа дегани!
Маттейс Де Лигт
Голландиялик футболчи ўтган мавсумни қандай бошлагани ҳақида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ. Афсуски, янги мавсум бошида уни таниб бўлмаяпти. Инстат унинг ҳаракатларини 224 балл билан сийлагани сўзларимизга исбот бўла олади.
Голландиялик ҳимоячи «Наполи»га қарши бахсда бир неча бор қўпол хатоларга йўл қойганидан хабарингиз бор. Бир қарашда, футболчини тушунса, бўлади. Голландия ва Италия чемпионатлари ўртасида сезиларли фарқ мавжуд. Бундан ташқари, Де Лигтнинг янги атмосферада тўп сураётганини инобатга олса, муаммоларни ҳал этиш учун унда вақт етарлича топилади.
Тер Стеген
Ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, «Барселона» дарвозабони бу мавсумни жуда бўш бошлади. Мавсум стартида киппер дарвозасига йўлланган 10та зарбанинг 5 таси голга айлангани сўзимизга исбот бўла олади. Тер Стеген Инстат нашри томонидан 232 баллга лойиқ кўрилди. Бу ўтган мавсумдаги стартдан деярли икки баробар ёмон кўрсатгич дегани. Бу мавсум стартида Месси ва Суареснинг йўқлиги жамоанинг барча футболчиларнинг ўйинига ўз салбий таъсирини ўтказмоқда. Айнан шу сабабли, «Барселона» футболчиларнин кўрсатгичлари ҳам сезиларли даражда пастлаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Винисиус Жуниор
Бразилиялик иқтидорли футболчи жароҳатидан фориғ бўлган бўлсада, ҳали тўлиқ спорт формасини тиклаб олганича йўқ. Унинг майдондаги ҳаракатлар инстат томонидан 214 баллга лойиқ деб топилди. Энг ачинарлиси шундаки, Винисиус ўтган мавсум стартида унумли дриблинг бўйича 68 фоиз кўрсатгич қайт этган эди. Бу мавсумда стартида бу кўрсатгич, атиги 27 фоизни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Жуниор бу мавсумда бирорта ўткир пасни ижро этмади. Шунга қарамай, бу мавсум старти холос. Агарда футболчилар ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса, мавсум сўнгига қадар ўз кўрсатгичларини яхшилаб олиш имконига эгалар.